Самарқанд давлат университетига Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонасининг иккинчи котиби, Лал Баҳадур Шастри номидаги ҳинд маданияти маркази директори, жаноб Ситеш Кумар бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали меҳмонлар СамДУ педагогика таълими факультетида бўлиб, ҳинд маданияти ва санъати кунларини кенг нишонлашди.

    Тадбир доирасида Ҳиндистон маданияти ва санъати кўргазмаси тақдимоти ҳамда ҳиндча қўшиқ ва рақслар намойиш этилди.

    Шунингдек, университет талабалари томонидан амалий санъат намуналари кўрсатилиб, мумтоз куйлар ижро этилди. Педагогика таълими факультети йигит-қизларидан иборат «Шодлик» жамоаси томонидан куйланган асарлар меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

    Юқори кайфиятда ўтказилган маросим савол-жавобларга бой бўлди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.