Самарқанд давлат университети Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институтининг 2-босқич талабаларига Венгриянинг Дебретсен университети профессори Сзабо Гергелй қишлоқ хўжалигида замонавий йўналишлардан ҳисобланган ГАТ технологиялари фанидан дарс машғулотларини олиб бормоқда.

    Венгриялик олим Сзабо Гергелй институт талабаларига 1 ой давомида ушбу фан бўйича билимларни ўргатади. ГАТ технологиялари ақлли қишлоқ хўжалиги соҳаларида кенг қўлланилаётган усуллардан бири ҳисобланади.  

    Маълумот учун, Венгриянинг Дебретсен университети дунё рейтингида топ-700 ўринда, Эвропада эса 218 ўринни эгаллаган нуфузли университетлардан бири саналади. Университетда 30 мингга яқин талаба таҳсил олади. 87 бакалавр таълим йўналишлари ва 100 магистратура мутахассисликлари мавжуд. 70 дан ортиқ таълим йўналишлари тўлиқ инглиз тилида олиб борилади.

    Самарқанд давлат университети

    Ахборот хизмати.