Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов таклифига биноан Хитойнинг Сиъан Жиатон университети президенти, профессор ВАНГ Шугуо бошчилигидаги делегация СамДУ га ташриф буюрди.

    Мартабали меҳмонларни СамДУ ректори Рустам Холмуродов Конфуций майдонида кутиб олди.

    Мулоқотда томонлар ўртасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Профессор-ўқитувчи, докторант ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди. Шунингдек, Самарқанд давлат университетида Хитой тили ва маданияти марказини ташкил этиш бўйича фикр алмашилди.

    Музокара сўнгида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

    Расмий учрашувдан сўнг делегация вакиллари СамДУ Биокимё институти янги кампуси, археология, зоология музейлари ва оранжерия фаолияти билан танишди.

    Куннинг иккинчи ярмида мартабали меҳмонлар Самарқанднинг диққатга сазовор жойлари: Амир Темур мақбараси, Регистон майдони, Бибихоним масжиди, Шоҳизинда мажмуаси, Мирзо Улуғбек расадхоналарини зиёрат қилишди.

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.