Бугун Самарқанд давлат университети  профессори Асатилло Ражабов ва доценти Беҳзод Тўрақуловларнинг туғилган куни.

    СамДУ жаҳон тарихи кафедраси доценти Беҳзод Тўрақулов 1947 йил Самарқанд шаҳрида туғилган. 76 ёшни қарши олган олим 55 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда…

    СамДУ одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедраси профессори  Асатилло Ражабов 1950 йил Ургут туманида туғилган. 73 ёшни қарши олган олим 50 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда…

    Самарқанд давлат университети жамоаси туғилган кун соҳибларини самимий муборакбод этиб, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.

 

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати