Самарқанд давлат университетининг профессор-ўқитувчи ва талабалари халқаро грантда иштирок этди…
Самарқанд давлат университети Ўзбекистон тарихи кафедраси мудири, доцент Бектош Рахимов, ўқитувчи Муҳтарам Якубова, докторант Парвина Рахмонова ҳамда бир қатор магистрант ва талабалар Германиянинг ДААД гранти асосида "Европа истиқболлари диалогда: Марказий Осиё ва Ғарб тадқиқотлари" номли халқаро илмий лойиҳада иштирок этди.
Халқаро грант дастури Германиянинг Гоэттинген университети, Самарқанд давлат университети ва БухДУ билан ҳамкорликда амалга оширилди.
Лойиҳанинг биринчи қисми Бухоро давлат университетида 15 майдан 22 майгача давом этди. Унда СамДУ вакиллари "Самарқанд давлат университетида “Ғарб тадқиқотларчиларининг Марказий Осиё тарихини ўрганишга қўшган ҳиссалари” мавзуси бўйича инглиз тилида тақдимот қилди.
Лойиҳанинг иккинчи қисми СамДУ да ўтказилиб, иштирокчилар ўзларининг маърузалари билан иштирок этди.
Маълумот учун лойиҳанинг учунчи қисми 2024 йил апрель ойида Германиянинг Гоэттинген университетида ўтказилиши режалаштирилган.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.