Самарқанд давлат университети 

математик физика ва функционал анализ кафедраси мудири

физика-математика фанлари доктори, профессор, академик
Лақаев Саидаҳмат Норжигитович

+99897 780 65 36 laqayev_saidaxmad@samdu.uz

Саидаҳмат Лақаев “Дўстлик” ордени соҳиби, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик. 1978 йилдан буён Самарқанд давлат университети функционал анализ кафедрасида турли лавозимларда фаолият юритиб келади. У 1981 ва 1992 йилларда математик анализ ва математик физика ихтисосликлари бўйича номзодлик ва докторлик диссертацияларини Москва ва Санкт-Петербург университетларида ҳимоя қилди. 1992 йилдан профессор. 1993 йилда халқаро Сорос жамғармаси гранти совриндори. 1994 йилда Нью-Йорк фанлар академияси ва АҚШ математиклар жамияти аъзоси. Саидаҳмат Лақаев 1985-1986 йилларда Прага шаҳри Карлов университетида, 1996 ва 2000 йилларда Германиянинг DAAD фонди гранти совриндори сифатида Рурь ва Бонн университетларида, 1998 ва 2001 йилларда  Италиянинг xалқаро назарий физика маркази (ICTP) ва SISSA илмий марказларида ҳамда Рим университетида ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб борган. Саидаҳмат Лақаев 2000-2012 йилларда Ўзбекистон ва Германиянинг DFG 436 UZB 113/3, DFG 436 UZB 113/4, DFG 436 UZB 113/6, DFG 436 UZB113/7 рақамли грантлари раҳбари сифатида шогирдлари ҳамда Бонн университи профессори Сержио Албеверио, Майнз университети профессорлари Фолкер Бах ва Валтер Педралар билан бирга Бонн ва Майнз университетларида илмий тадқиқотлар олиб борди. 2012 йилда Малайзиянинг Путра, Кебангсаан, Мара ва Малайзия университетларида илмий маърузалар ўқиди. 2013-2014 йилларда АҚШ Фулбрайт гранти совриндори сифатида 10 ой давомида  АҚШнинг Девис (Калифорния) ва Колумбия (Миссури) университетларида илмий тадқиқотлар олиб борди ва Колумбия (Миссури), Принсетон (Нъю-Жерси), Фуллертон, Ирвайн, Девис (Калифорния), Ана Ж.Мендез (Пуэрто-Рико) университетларида талабалар ва олимлар учун илмий маърузалар ўқиди.

Профессор Саидаҳмат Лақаев 2017 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ҳақиқий аъзоси. Академик Саидаҳмат Лақаев чизиқли операторларнинг спектрал назарияси ва математик физика соҳаларида халқаро илмий ҳамжамият томонидан эътироф этилган “Математик анализ ва унинг замонавий математик физикага тадбиқлари” илмий мактабни яратган таниқли олимдир. Олимнинг  70 дан ортиқ мақолалари дунёнинг нуфузли Scopus ва Web of Science  базаларидаги журналларида чоп қилинган. Scopus  ва Web of Science халқаро маълумотлар базаларидаги  Хирш индекси 14, иқтибосликлар сони 503 ва 547. Шунингдек, 170 дан ортиқ мақолалари Google Scholar халқаро маълумотлар базаси (Хирш индекси 26, ихтибослар сони 1920) нашрларида эълон қилинган. Саидахмат Лақаев раҳбарлигида 5 нафар фан доктори, 21 нафар фан номзоди ва фалсафа доктори (PhD) тайёрланган.

Академик Саидаҳмат Лақаев  2021 йилда Ўзбекистон Республикаси “Дўстлик” ордени, 2022 йилда Ўзбекистон конститутцияси 30 йиллиги эсдалик нишони билан мукофотланган.

Олим чизиқли операторларнинг спектрал назарияси ва математик физика соҳасига умумлашган Фридрихс модели деб аталувчи чизиқли операторлар синфини киритди ва бу модель ҳамда икки ва уч заррачали системалар боғланган ҳолатлари ва резонансларини ўрганишга Фредгольм детерминанти ва уни аналитик давом эттиришни қўллаш каби янги усулни ишлаб чиқди.  Дунёнинг математик-физика соҳаси олимлари Саидаҳмат Лақаевни панжарадаги кўп заррачали системага мос Шредингер операторларининг қатъий математик назариясини яратган олим сифатида танийдилар: Академикнинг ўткир математик интуицияси ва чуқур аналитик билими унга, фанда биринчи бўлиб, уч ўлчамли панжарада учта бир хил заррачали система учун Ефимов эффекти (ҳодисаси) мавжудлигини исботлаш ва Ефимов эффекти мавжуд бўладиган система квазиимпульслари сиртини ажратишдек ноёб ва нозик натижани қўлга киритишга имконият яратди. Олим панжарадаги икки заррачали система Шредингер операторлари учун система квазиимпульсига боғлик бўлган янги бўсаға эффекти (ҳодисаси)ни  аниқла-ди ва бу ҳодиса кенг синф заррачалар системалари учун (ҳамкорликда) исботланди. Олимнинг докторлик диссертацияси муҳим натижалардан бири уч ўлчамли панжарада учта ихтиёрий заррачалар системаси учун узлуксиз ҳолда учрамайдиган, Ефимов эффектига ўхшаш, янги эффект (ҳодиса)нинг кашф қилинишидир.Академик томонидан, фанга, мактаб дарсликларида ҳам баён қилиниши мумкин бўлган, янги L-жуфт ва L-тоқ функциялар тушунчалари киритилди ва улардан панжарадаги икки ва уч заррачали системаларни ўрганишда кенг фойдаланилмоқда.

Саидаҳмад Лақаевнинг Scopus ва Web of Science  базалари нашрларида эълон қилинган мақолалари:

https://doi.org/10.1007/s00023-004-0181-9

https://doi.org/10.1007/s00220-005-1454-y

https://link.springer.com/article/10.1007/s10955-006-9240-6

http://mfat.imath.kiev.ua/article/?id=368http

https://arxiv.org/abs/math-ph/0508029

https://doi.org/10.4213/faa139

https://onlinelibrary.wiley.com/doi/abs/10.1002/mana.200410509

https://link.springer.com/article/10.1023/A:1022980112256

https://link.springer.com/article/10.1023/A:1024087105686

https://www.mathnet.ru/eng/tmf5849

https://www.mathnet.ru/eng/tmf/v89/i1/p94

https://link.springer.com/article/10.1007/BF01097277

https://www.mathnet.ru/rus/tmf197

https://doi.org/10.4213/tmf197

https://www.mathnet.ru/rus/tmf/v135/i3/p478

https://link.springer.com/article/10.1023/A:1025061820767

https://link.springer.com/article/10.1007/BF01019829

https://link.springer.com/article/10.1023/A:1022980112256

https://www.mathnet.ru/rus/tmf1286

https://www.mathnet.ru/rus/tmf/v103/i1/p54

https://www.sciencedirect.com/science/article/abs/pii/S0034487709000172

https://link.springer.com/article/10.1007/BF01097277

https://www.sciencedirect.com/science/article/pii/S0022247X06009115

https://arxiv.org/abs/2007.04035

https://link.springer.com/article/10.1134/S1995080221060172

https://www.sciencedirect.com/science/article/pii/S0022247X22003778

https://www.elibrary.ru/item.asp?id=50104455

https://doi.org/10.48550/arXiv.2007.04035

https://doi.org/10.1134/S199508022206018X

 

                                                                    Математик физика ва функционал анализ кафедраси аъзолари

 

 

 

 

 

 

Сатторов Эрмамат Норқулович

sattarov_ermamat@samdu.uz

Физика-математика фанлари доктори, доцент. СамДУ математик физика ва функционал анализ кафедрасида 1992 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2018 йилда “Биринчи тартибли эллиптик тенгламалар системаси учун Коши масаласи” мавзусида докторлик диссертацияси (DSc)ни муваффақиятли ҳимоя қилган.

Эрмамат Сатторов фаолияти давомида 2 ўқув қўлланма, 10 услубий қўлланма чоп эттирган. Республика ва халқаро илмий журналларда 40 га яқин, илмий тўплам ва конференция материалларида 135 мақолалар нашр эттирган. Шундан 12 таси Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда эълон қилинган.

http://www.mathnet.ru/rus/person29952

DOI: https://doi.org/10.1023/A:1024788607969

DOI: https://doi.org/10.1134/S0001434609090156

DOI: https://doi.org/10.4213/mzm8503

DOI: https://doi.org/10.4213/mzm4137

DOI: https://doi.org/10.1134/S0001434609050149

DOI: https://doi.org/10.3103/S1066369X11010075

DOI: https://doi.org/10.22363/2413-3639-2019- 65-1-95-108

DOI: https://doi.org/10.4213/mzm11103

DOI: https://doi.org/10.1134/S000143462109008X

DOI: https://doi.org/10.26907/0021-3446-2021-2-27-43

DOI: https://doi.org/10.3103/S1066369X21020031
https://mathscinet.ams.org/mathscinet/MRAuthorID/722947

Махмудов Олимджан Ишанкулович

olimjon@samdu.uz

Физика-математика фанлари номзоди, доцент. СамДУ математик-физика ва функционал анализ кафедрасида 1990 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2005-2018 йиллар мобайнида 6 марта Германиянинг DAAD стипендияси совриндори. “Умумлашган эллиптик тенгламалар системалари ечимини аналитик давом эттириш масалалари” докторлик диссертацияси мавзуси асосида илмий тадқиқот олиб боради.

Олимджан  Махмудов 20 халқаро ва республика конференцияларида, 20 та ОАК ҳузуридаги журналларда мақолалар эълон қилган. Фаолияти давомида 2 методик кўрсатма, 200 га яқин илмий мақолалар нашр эттирган. 37 Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда илмий мақолалари эълон қилинган.

https://doi.org/10.1080/17476933.2019.1704279

https://doi.org/10.1134/S0012266121050104

https://doi.org/10.1134/S0012266120090037

 Ниёзов Иқбол Эргашевич

niyozov_iqboln@samdu.uz

Физика-математика фанлари номзоди, доцент. СамДУ математика факультети, математик физика ва функционал анализ кафедрасида 1995 йилдан буён фаолият юритиб келади. 1996 йилда “Эластиклик назарияси системаси учун текисликда Еоши масаласи” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.

Иқбол Ниёзов 1 халқаро журналларда таҳририят аъзоси. Фаолияти давомида 4 ўқув қўлланма, 90 илмий мақолалар нашр эттирган. Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда 20  мақоласи эълон қилинган.

https://doi.org/10.1134/S0012266121050104

https://doi.org/10.1134/S0012266120090037

 

 

Хуррамов Абдимажид Моликович

 

Физика-математика фанлари фалсафа доктори (PhD). СамДУ Математик физика ва функционал анализ кафедрасида 2003 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2018 йилда “Панжарадаги икки заррачали системага мос баъзи модель операторларнинг спектрал хоссалари” мавзусида математика фанлари бўйича фалсафа докторлиги (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.

Абдимажид Хуррамов 13 илмий мақолалар нашр эттирган. Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда 8 мақоласи эълон қилинган.

https://doi.org/10.29229/uzmj.2021-4-13

http://doi.org/10.17586/2220-8054-2022-13-3-237-244

http://doi.org/10.3103/S1066369X15060043

http://doi.org/10.17586/2220-8054-2016-7-5-880-887

http://doi.org/10.1134/S1995080222050109

http://doi.org/10.13108/2014-6-4-99

http://doi.org/10.1007/s11232-014-0198-2

http://doi.org/10.1007/s11232-013-0127-9

 

Латипов  Шердор   Мирзоевич

latipov_sherdor@samdu.uz

Физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) доцент. СамДУ математик физика ва функционал анализ кафедрасида 2009 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2017 йил Физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Диссертация мавзуси бўйича жами 28 та илмий иш чоп этилган, шулардан, Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этишда тавсия этилган илмий нашрларда 6 мақола эълон қилган. 

https://doi.org/10.4213/tmf6734

Улашов Собир Сахибжанович

sobir_s_87@bk.ru

 

Физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD), доцент. Самарқанд давлат университети математик физика ва функционал анализ кафедрасида 2008 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2017 йилда  академик Саидаҳмад Лақаев раҳбарлигида “Панжарадаги иккита ихтиёрий заррачали системага мос Шредингер оператори дискрет спектри” мавзусида физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД) диссертациясини ҳимоя қилган.

Собир Улашов фаолияти давомида 10 та илмий мақолалар нашр эттирган. 1 Scopus вa Web of Science базасига кирувчи журналларда илмий мақоласи эълон қилинган.

https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.084860381632&origin= resultslist&sort =plf-f

Қурбонов Шахзод Ҳабибуллаевич

kurbanov-shaxzod@mail.ru

 

 Физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент. СамДУ математик-физика ва функционал анализ кафедрасида 2010 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2018 йилда академик Саидаҳамд Лақаев раҳбарлигида  “Умумлашган Фридрихс модели хос қийматлари учун ёйилма” мавзусида фалсафа доктори диссертациясини ёқлаган.

Шахзод Қурбоновнинг 4 Scopus va Web of Science маълумотлар базасига кирувчи даврий журналларда ҳамда 2 республика миқёсидаги журналларда мақоласи эълон қилган.

 https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-85117735904&origin=resultslist&sort=plf-f

https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-84877784768&origin=resultslist&sort=plf-f

https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-84866979615&origin=resultslist&sort=plf-f

Пардабаев Мардон Алмуратович

pardaboyev_mardon@samdu.uz

Физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). Математик физика ва функционал анализ кафедрасида 2021 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2022 йилда “Панжарада қўзғалишли билапласианнинг хос қийматлари асимптотикалари” мавзусида физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.

Мардон Пардабаевнинг 15 илмий ишлари чоп этилган. 2 Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда илмий мақолалари эълон қилинган.

https://doi.org/10.1007/s00605-022-01678-1

https://doi.org/10.1134/S1995080221060135

Абдухакимов Саидакбар Хазраткул ўғли

sabduxakimov93@samdu.uz

Самарқанд давлат университети математик физика ва функционал анализ кафедраси ассистенти. 2021 йилда “Панжарада ўзаро таъсирлашувчи икки фермионли система боғланган ҳолатлари мавжудлиги ва сони ҳақида” мавзусида PhD диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. 2021 йилдан мазкур кафедрада фаолият юритиб келади.

Саидакбар Абдухакимовнинг фаолияти давомида 2 хорижий Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда, 3 ОАК ҳузуридаги республика журналларида мақолалари нашр этилган.

https://doi.org/10.4213/tmf9738

https://doi.org/10.1134/S0040577920050074

Пардаев Жасур Абдужалилович

pardayev_jasur@samdu.uz

СамДУ математик физика ва функционал анализ кафедрасида 2021 йилдан буён фаолият юритиб келади. “Берилган хусусий частоталар ёрдамида пластинканинг маҳкамланиш ҳолатини аниқлаш” мавзусида илмий иш олиб боради.

Жасур Пардаевнинг 1 Scopus базасига кирувчи журналда, 1 халқаро ва 2 республика журналида илмий мақолалари эълон қилинган.

https://www.elibrary.ru/item.asp?id=42605238

https://cyberleninka.ru/article/n/ob-identifikatsii-neuprugih-zakreplenniy-pryamougolnoy-plastiny/viewer

Абдувайитов Саидакбар Сайдурасул ўгли

abduvoitov_saidakbar@samdu.uz

СамДУ математик физика ва функционал анализ кафедрасида 2022 йилдан буён фаолият юритиб келади.

Саидакбар Абдувайитов фаолияти давомида 2 илмий мақолалар ва 2 тезислар нашр эттирган.

Алмуратов Фирдавс Мансур ўғли
almuratov0993@samdu.uz

Физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). Математик физика ва фунционал анализ кафедрасида 2018 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2023-йилда “Панжарадаги системаларга мос дискрет Шредингер операторлари хос қийматлари ва уларнинг асимптотикалари” мавзусида физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилган.

Фирдавс Алмуратов фаолияти давомида 4 хорижий Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда, 2 ОАК ҳузуридаги республика журналларида мақолалар эълон қилган:

Doi: https://doi.org/10.1016/j.jmaa.2021.125280

Doi: https://doi.org/10.1134/S199508022206018X

Doi: https://doi.org/10.1016/j.jmaa.2022.126363

Doi: https://doi.org/10.1134/S1995080222150082

Математик физика ва функционал анализ кафедраси ҳақида

Самарқанд давлат университети математик физика ва функционал анализ кафедраси 2003 йилда ф.м.ф.д, проф. Саидахмат Лақаев ташаббуси ва саъй-ҳаракатлари натижасида математик-физика илмий йўналиши бўйича Самарқанд давлат университетида илмий мактаб ташкил этилганлигининг эътирофи сифатида математик физика номи билан ташкил қилинди.

Математик физика кафедраси тарихи функционал анализ кафедраси билан бевосита боғлиқ:

Функционал анализ кафедраси 1971 йилда доцент Х.Абдуллаев ташаббуси ва саъй-ҳаракатлари натижасида ташкил этилган. Функционал анализ кафедрасига доцентлар Х.Абдуллаев, Ш.Ярмуҳаммедов, И.Исроилов ва доцент-профессор С.Лақаев раҳбарлик қилган.1994 йили математик анализ кафедраси функционал анализ кафедрасига қўшилди, кафедра функциялар назарияси ва функционал анализ деб аталди. 1997 йилда функциялар назарияси ва функционал анализ кафедрасидан математик анализ кафедраси ажралиб чиқди.

2003 йилда функциялар назарияси ва функционал анализ кафедраси асосида иккита янги кафедра, яъни математик физик ва функциялар назарияси кафедралари ташкил қилинди.2011 йилдан математик физика ва функциялар назарияси кафедраси математик физика ва функционал анализ деб  номланди. 2016 йилдан буён кафедрага ф.-м.ф.д.проф. академик Саидахмат Лақаев раҳбарлик қилиб келмоқда.

Кафедрада ўқитиладиган фан дастурлари

Бакалавр

  • Математик физика усуллари
  • Функционал анализ
  • Комплекс ўзгарувчили функциялар назарияси
  • Хақиқий ўзгарувчили функциялар назарияси
  • Чизиқли функционал анализ
  • Вариацион ҳисоб ва оптималлаштириш усуллари
  • Вариацион ҳисоб ва оптимал бошқарув
  • Математика асослари
  • Математикадан мисол ва масалалар ечиш методикаси
  • Умумий ўрта таълим дарсликлари мазмуни (алгебра, геометрия)

Магистратура

  • Фридрихс моделлари
  • Шредингер операторлари
  • Компакт операторлар
  • Чизиқли операторлар

Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар