2021 йилдаги журнал сонлари

2022 йилдаги журнал сонлари

2023 йилдаги журнал сонлари

 

Инсон капитали ва ижтимоий ривожланиш журнали платформасига ўтиш:  hcsd.samdu.uz

МУАЛЛИФЛАР УЧУН ТАЛАБЛАР

Асосий талаблар

    Муаллиф (ёки ҳаммуаллифлар) томонидан тақдим этилаётган илмий мақола мавзуси “Инсон капитали ва ижтимоий ривожланиш журнали” илмий журналининг рукнларига мос келиши шарт. Мақола халқаро андозалар талаби доирасидаги бандларга эга бўлиши лозим: - Мақола мавзуси (Title) Мақола мавзуси қисқа кўринишга эга бўлиб, мақоланинг тадқиқот йўналишини аниқ ифодалаши лозим. Мақола мавзуси ўзбек, рус ҳамда инглиз тилларида тақдим этилиши шарт.

  1. Муаллифлар исми-шарифи, мақола номи, журнал номи, нашри, йили, сони, бетлари.
  2. Мақола матни Microsoft Office Word дастурида ягона файл кўринишида терилган бўлиши зарур. Саҳифанинг юқори ва пастки томонидан, чап ва ўнг томонларидан - 2,5 см; ориентацияси - китоб шаклида. Шрифт - Times New Roman, ўлчами - 14 кегл, қаторлар ораси интервали - 1,5; бўғин кўчириш - автоматик. Графиклар ва диаграммалар қуришда Microsoft Office Excel дастуридан фойдаланиш лозим. Мақоланинг максимал ҳажми 10 бетдан ошмаслиги, минимал ҳажми эса 5 бетдан кам бўлмаслиги ҳамда фойдаланилган адабиётлар сони камида 10-15 манбадан иборат бўлиши лозим. Матндаги библиографик ҳаволалар (ссылка) квадрат қавсда рўйхатда келтирилган тартибда қайд қилиш лозим.
  3. Мақолалар ўзбек, рус, ёки инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин.
  4. Журнал талабларига мос келмайдиган мақолалар таҳририят томонидан кўриб чиқилмайди.
  5. Юборилган мақолаларнинг барчаси “Антиплагиат” тизимида текширилади.

    Мақола аннотацияси

    Мақолаларнинг қисқача аннотацияси 10-12 қатордан ошмаган, ўзбек, рус ва инглиз тилларида келтирилади. Аннотацияда тадқиқот муаммоси, унинг долзарблиги, тадқиқот муаммосини очиб бериш методологияси, тадқиқот натижалари, мақоланинг мазмунидан келиб чиққиб муаллифнинг илмий ва амалий ҳиссасини қисқача баёни келтирилади.

    Мақола муаллифи тўғрисида маълумот

    Ушбу қисмга муаллифнинг исми-шарифи (отасининг исми билан), иш жойи ва лавозими, илмий даражаси ва унвони, электрон почта манзили, телефон рақам киритилади.

Калит сўзлар

    Мақола мазмуни ва мақсадини энг қисқа мазмунда очиб берувчи калит сўзлар ҳисобланади. google.com, scholar.google.com электрон қидирув тизимида мақолани тез топиш учун калит сўзларнинг ҳар бири асосий матн таркибида ўртача 6-8 марта такрорланиши тавсия қилинади.

    Кириш

    Кириш қисмида тадқиқот муаммоси, унинг мақсад ва вазифалари ёритилади. Кириш қисмида тадқиқотнинг долзарблигини, илмий аҳамияти ёритиб берилиши лозим.

    Мавзуга оид адабиётларнинг шарҳи

    Мавзуга доир адабиётлар таҳлили тадқиқот олиб борилаётган муаммо юзасидан муаллифнинг билим ва тасаввурга эга эканини намоён этувчи банд ҳисобланади. Адабиётларнинг таҳлили мазкур мавзу доирасидаги билимларни оширади ва тадқиқот юзасидан пайдо бўладиган саволларни янада ойдинлаштиришга кўмаклашади. Маълумки, ҳар қандай тадқиқот иши ушбу соҳада яратилган аввалги билимлар негизига яратилади. Адабиётлар шарҳи, соҳадаги журнал мақолалари ва бошқа турдаги маълумот манбалари асосида амалга ошади

    Тадқиқот методологияси

    Тадқиқотнинг энг муҳим қисми ҳисобланиб, ўтказилаётган тадқиқотнинг умумий харитаси, тадқиқот йўналиши ва натижага олиб борувчи ҳисобланади. Тадқиқот йўналишини белгилаш, тадқиқот муаммосининг ечимига қараатилган режасини тузиш, тадқиқот учун зарурий ахборотларни йиғиш, тадқиқот этикасини белгилаш, тадқиқот стратегиясини аниқлаш бўйича қарор қабул қилиш асосида қўйилган муаммонинг аниқ ечимига олиб чиқувчи йўлни белгилашдир. Методология қисми тадқиқот учун танланган йўлнинг ишончлилигини асослаш орқали намоён бўлади.

    Таҳлил ва натижалар

    Тадқиқотнинг таҳлил қисмида йиғилган маълумотларнинг таҳлилини амалга оширади. Бунда фақатгина таҳлил усулининг натижалари ифода этилади. Натижалар бўйича муҳокама мақоланинг кейинги қисмининг вазифаси ҳисобланади.

Хулоса ва таклифлар

    Тадқиқотнинг мақсад ва вазифаларининг аниқланганлиги, тадқиқот бўйича туғилган муаммоларининг ечимини топганлиги, тадқиқотнинг асосий натижаларига ва тадқиқотга умумий хулосалар, таклифлар ва тадқиқотдан келиб чиқиб, тадқиқот иши йўналишлари мақола хулоса ва таклифлари қисмининг асосини ташкил этиши лозим.

    Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

    Ушбу қисмда тадқиқотда фойдаланилган барча адабиётларнинг рўйхати [1], [2] кетма-кетлигида қўйилади:

  1. муаллифлар исми-шарифи, китоб номи, нашр манзили нашриёт номи, йили, бетлари;
  2. муаллифлар исми-шарифи, мақола номи, журнал номи, нашри, йили, сони, бетлари.