Самарқанд давлат университети

эҳтимоллар назарияси ва амалий математика кафедраси мудири

Қулжонов Ўткир Нематович

+99897 9193417 uquljonov@bk.ru, uquljonov@samdu.uz

    Ўткир Қулжонов физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 2012 йилдан бери Самарқанд давлат университетида ишламоқда. 2021 йилдан бошлаб эҳтимоллар назарияси ва амалий математика кафедраси мудири лавозимида фаолият юритмоқда.

     Ўткир Қулжонов 2019 йилда “Бир ва икки заррачали дискрет Шредингер операторларининг қуйи спектри ҳақида” мавзусида физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилган. Унинг Scopus, Web of Scinceхалқаро базаларга кирувчи илмий журналларда 7, халқаро ҳамда республика илмий журналларида 20 га яқин мақолалари, халқаро ҳамда республика конференцияларида 30 дан ортиқ тезислари эълон қилинган. Шунингдек, 3 ўқув қўлланма, 7 услубий қўлланмалар муаллифи. Олимнинг асосий илмий йўналиши дискрет ва узлуксиз Шредингер операторларининг спектрлари ҳақида.

  Scopus, Web of Scince халқаро базаларга кирувчи илмий журналларда чоп эттирган илмий ишлари манзиллари:

https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-85083548557&origin=resultslist&sort=plf-f

https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-85105476733&origin=resultslist&sort=plf-f

https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-84984548249&origin=resultslist&sort=plf-f

https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-84874531741&origin=resultslist&sort=plf-f

https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-85134305199&origin=resultslist&sort=plf-f  

DOI: 10.1134/S1995080222150161

DOI 10.17586/2220-8054-2023-14-5-505-510

 

                                                                          Эҳтимоллар назарияси ва амалий математика кафедра аъзолари

 

 

 

Абдуллаев Жаникул Ибрагимович

jabdullaev@mail.ru

Физика-математика фанлари доктори, профессор. 1989 йилдан Самарқанд давлат университетида фаолият юритиб келади. 1991 йилда “Некоторые спектральные свойства матричнозначной модели Фридрихса” мавзусида физика-математика фанлари бўйича номзодлик ва 2001 йил “Спектральный анализ операторов Шредингера систем двух, трех и четырех частиц на решетке” мавзусида докторлик (ДСс) диссертациясини ҳимоя қилган. Унинг Scopus, Web of Scinceхалқаро базаларга кирувчи илмий журналларда 36, халқаро ҳамда республика илмий журналларида 32 дан ортиқ мақолалари, халқаро ҳамда республика конференцияларида 80 дан ортиқ тезислари эълон қилинган. Шунингдек, 1 дарслик, 7 ўқув қўлланма, 6 услубий қўлланмалар чоп эттирган.

 Жаникул Абдуллаевнинг “Функционал анализ ва интеграл тенгламалар” дарслик китоби, ҳамда “Математика олий ўқув юртларига кирувчилар учун” номли ўқув қўлланмалари ҳозирда республиканинг кўплаб китобхонлари томонидан фойдаланиб келинмоқда. Олим дискрет Шрёдингер операторлари ва уларнинг спектри йўналишида илмий изланишлар олиб боради.

Scopus, Web of Scince халқаро базаларга кирувчи илмий журналларда чоп эттирган илмий ишлари манзиллари:

https://www.scirp.org/journal/jmp
https://iopscience.iop.org/issue/1742-6596/2070/1
https://doi.org/10.1063/5.0057260
https://iopscience.iop.org/issue/1742-6596/2070/1
http://www.research.samdu.uz

Ҳабибулла Қурбонов

hqurbonov@samdu.uz

 Ҳабибулла Қурбоновфизика-математика фанлари номзоди, доцент. 1987 йилда “Оммавий хизмат кўрсатиш назарияси муаммолари” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Унинг халқаро ҳамда республика илмий журналларида 38 мақоласи, халқаро ҳамда республика конференцияларида 44 тезислари эълон қилинган. Шунингдек, 5 та ўқув, 14 услубий қўлланмалар муаллифи. Унинг асосий илмий йўналиши оммавий хизмат кўрсатиш назарияси муаммоларига бағишланган.

 Scopus ва Web of Scince базаларидаги илмий мақолаларнинг электрон манзиллари:

http://cyberleninka.ru 

http://scholarexpress.net 

 http://elibrary.ru38

Қурбон Остонов

ostonovk@mail.ru  qostonov@samdu.uz

Қурбон Остонов педагогика фанлари номзоди, доцент. 1987 йилда “Алгебра ва анализ асослари” курсини ўрганишда ўқувчилар фикрлаш фаолиятларини фаоллаштириш” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Унинг халқаро ҳамда республика илмий журналларида 40 га яқин мақолалари, халқаро ҳамда республика конференцияларида 45 дан ортиқ тезислари эълон қилинган. Шунингдек, 4 ўқув қўлланма, 23 услубий қўлланмалар муаллифи. Олимнинг асосий илмий йўналиши умумтаълим мактабларида математика ўқитишда ўқувчилар креатив фикрлаш фаолиятини ривожлантириш муаммоларига бағишланади.

Scopus ва Web of Scinceбазаларидаги илмий мақолаларнинг электрон манзиллари:

https://doi.org/10.17605/OSF.IO/B38VY 

http://science-peace.ru/ 

http://science-peace.ru/page-618.html 

http://philpapers.org 

http://cyberleninka.ru 

http://scholarexpress.net 

http://elibrary.ru

Абсаламов Акмал Толлибоевич

absalamov@gmail.com

Акмал Абсаламов физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 2015 йилдан Самарқанд давлат университетида фаолият юритиб келади. 2022 йилдан Самарқанд давлат университети эҳтимоллар назарияси ва амалий математика кафедраси доценти сифатида фаолият юритмоқда. Олим 2021 йилда “Гоносомал эволюцион оператордан ҳосил қилинган траекторияларнинг асимптотик характери” мавзусида физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилган. Унинг Scopus, Web of Scinceхалқаро базаларга кирувчи илмий журналларда 3, халқаро ҳамда республика илмий журналларида 15 га яқин мақолалари, халқаро ҳамда республика конференцияларида 20 дан ортиқ тезислари эълон қилинган. Акмал Абсаламов юқори ўлчовли чизиқли бўлмаган операторларнинг дискрет динамик системалари йўналишида илмий тадқиқот олиб боради.

Scopus ва Web of Scince базаларидаги илмий мақолаларнинг электрон манзиллари:

https://www.lhscientificpublishing.com/journals/articles/DOI-10.5890-DNC.2021.03.010.aspx
https://www.lhscientificpublishing.com/Journals/articles/DOI-10.5890-JAND.2020.06.007.aspx

Тилавов Рустамжон Ахтамович

rtilavov@samdu.uz 

Кафедра ассистенти. 2020 йилдан буён Самарқанд давлат университети  эҳтимоллар назарияси ва амалий математика кафедраси ассистенти лавозимида фаолият кўрсатмоқда. Унинг халқаро ҳамда республика илмий журналларида 4 мақолалари, халқаро ҳамда республика конференцияларида 5 дан ортиқ тезислари эълон қилинган. Унинг асосий илмий йўналиши математик анализнинг Харди интеграл тенгсизликлари муаммоларига бағишланган.

Scopus ва Web of Science базаларидаги илмий мақолаларнинг электрон манзиллари:
https://www.kansaiuniversityreports.com/article/on-multidimensional-fixed-point-theorems-and-their-applications
http://science-peace.ru
http://science-peace.ru/page-618.html

Бозорова Ўғилой Барот қизи

obozorova92@gmail.com

Ўғилой Бозорова 2018 йилдан Самарқанд давлат университети эҳтимоллар назарияси ва амалий математика кафедрасида ўқитувчи лавозимида ишлаб келмоқда. Унинг халқаро журналларда мақола ва тезислари эълон қилинган. Республика миқёсида 5 мақола ва конференцияларда 10 дан ортиқ тезислари билан иштирок этган. 2 услубий қўлланма муаллифи.

Scopus, Web of Scince халқаро базаларга кирувчи илмий журналларда чоп эттирган илмий ишлари манзиллари:

https://doi.org/10.5281/zenodo.5911001

www.geniusjournals.org

 

 

Кулиева Гулчеҳра Тахировна

kulievag@mail.ru

Кулиева Гулчеҳра  физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 2023 йилдан Самарқанд давлат университети эҳтимоллар назарияси ва амалий математика кафедраси доценти сифатида фаолият юритмоқда.

Олима 2007 йилда “Баъзи эллиптис ва параболик вариацион тенгсизликларни носилиндрик соҳаларда Роте усули” мавзусида физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Унинг Scopus, Web of Scinceбазаларига кирувчи илмий журналларда 10, халқаро ҳамда республика илмий журналларида 12 мақоласи, республика конференцияларида 15 дан ортиқ тезислари эълон қилинган. Кулиева Гулчеҳра Роте усули ва Харди тенгсизликлар йўналишида илмий тадқиқот олиб боради.

Scopus, Web of Scince халқаро базаларга кирувчи илмий журналларда чоп эттирган илмий ишлари манзиллари:

link

https://articles.math.cas.cz/10.21136/MB.2023.0088-22

https://link.springer.com/article/10.1007/s10492-010-0023-7

https://www.mathgenealogy.org/id.php?id=162207

link

Тоштурдиев Абдихурайра Мухаммадиевич

+99893 359-62-69    atoshturdiyev@mail.ru

 

Тоштурдиев Абдихурайра 2019 йилдан бери Самарқанд давлат университетида фаолият юритиб келади. Эҳтимоллар назарияси ва амалий математика кафедраси ўқитувчиси.

Тоштурдиев Абдихурайранинг Scopus, Web of Scinceхалқаро базаларига кирувчи илмий журналларда 3, халқаро ҳамда республика илмий журналларида 3 мақолалари, конференцияларида 20 дан ортиқ тезислари эълон қилинган. Олимнинг асосий илмий йўналиши дискрет Шрёдингер операторларининг спектрлари ҳақида.

Scopus, Web of Scince халқаро базаларга кирувчи илмий журналларда чоп эттирган илмий ишлари манзиллари:

https://doi.org/10.1063/5.0057260  

Шарипова Моҳинур Олимжон қизи

msharipova@mail.ru

 

Моҳинур Шарипова 2021 йилдан Самарқанд давлат университети эҳтимоллар назарияси ва амалий математика кафедрасида ассистент лавозимида ишлаб келмоқда. Унинг Республика миқёсида 1 мақола ва конференцияларда 10 дан ортиқ тезислари эълон қилинган.

 

Тошкулов Хамза Абдужабборович

kh.toshkulov@mathinst.uz

Хамза Тошкулов 2014 йилдан Самарқанд давлат университети эҳтимоллар назарияси ва амалий математика кафедрасида ўқитувчи лавозимида ишлаб келмоқда. Унинг халқаро Scopus базасидаги журналларда 1 мақоласи ва 5 тезиси эълон қилинган. Республика миқёсида 5 мақола ва конференцияларда 10 дан ортиқ тезислари билан иштирок этган. Шу билан бирга эҳтимоллар назарияси фани бўйича 1 услубий қўлланма муаллифи.

Scopus, Web of Scince халқаро базаларга кирувчи илмий журналларда чоп эттирган илмий ишлари манзиллари:

Scopus, Web of Scinceхалқаро базаларга кирувчи илмий журналларда чоп эттирган илмий ишлари манзиллари:

https://www.mathnet.ru/personal/pindex.phtml?option_lang=rus&wshow=persdet_viewN

https://drive.google.com/file/d/1g-yD6esKRES-T5gWn6v5okwuVwErYLCk/view  https://drive.google.com/file/d/1E-iFxJWG5bRzJ9Oi4x0UsAqn1ykpt0KV/view  https://drive.google.com/file/d/1OJnYFbQC_Zvwh2QGbjb6ZKdSAa1CwHtE/view

Эҳтимоллар назарияси ва амалий математика кафедраси ҳақида

Кафедра умумий математика номи билан 1936 йилда ташкил қилинган. Дастлаб кафедра ўқитувчилари эҳтимоллар назарияси билан бирга математика, алгебра ва сонлар назарияси, чизма геометрия каби фанлардан, кейинроқ математик таҳлил фанидан дарс берилган. 1936-1941 йилларда кафедрани доцент Р.Кузинов, М.Собировлар мудирлик қилган. Кафедрада Киев университетидан келган А.Шепелевский ишлай бошлади. 1938 йилда кафедрага Ленинград университети битирувчиси-доцент В.Басков келди. Унга кафедрада математик таҳлил бўйича курсларни ўқиш топширилган эди.

1944 йилда кафедра мудирлиги лавозими физика-математика фанлари доктори, профессор Н.Романовга топширилди. Унинг раҳбарлигида М.Собиров, Х.Абдуллаев, И.Касара, Н.Тешабаева, М.Субханқулов, Х.Нарзуллаев, Ф.Томашевич, Б.Левин, С.Куртяковлар номзодлик диссертасияларини ҳимоя қилдилар. Кейинчалик Н.Романовнинг шогирдларидан М.Субханкулов, Б.Левинлар илмий натижаларни чуқурлаштириб, докторлик диссертасияларини ҳимоя қилди ва хориждаги илмий марказларга ишга таклиф қилиндилар.

Профессор Н.Романов умумий математика кафедрасига 1944 йилдан 1951 йилгача раҳбарлик қилди. 1951 йилдан 1961 йилгача кафедрага доцент Р.Искандаров раҳбарлик қилди.

1961-1971 йилларда кафедрани доцент В.Басков бошқарди. Бу даврда кафедра таркибига 23 нафар илмий ходим бўлган.

1971 йилдан кафедрани доцент Р. Рахмонов бошқарди. Бу даврда факултетда кафедралар очилиши муносабати билан унинг таркибига тайёрлов бўлими бўйича илмий ходимлар ишга қабул қилинди. Бу йилларда кафедрада эҳтимоллар назариясига тааллуқли фанларни ўқитиш ҳам амалга оширилди. Шу билан бирга махсус курсларни ўқитиш ва диплом ишларни ҳимоя қилиш йўлга қўйилди. Кафедра аъзолари академик Т.Саримсоқов ва академик С.Сирожиддиновлар билан мустаҳкам алоқани ўрнатди. Шу йилларда профессор Т.Азларов кафедра махсус фанлари бўйича ва диплом ишларига раҳбарлик учун мунтазам келиб турди. Т.Азларов раҳбарлигида кафедра доцентлари Б.Бозоров, Я.Ҳусаинов, Ҳ.Курбановлар номзодлик диссертацияси ҳимоя қилди.

1982-1988 йилларда кафедрани доцент В.Б.Бозоров бошқарди. Бу йилларда кафедрада илмий изланишлар кучайтирилди, ёш ўқитувчилар билан кафедра таркиби мустаҳкамланди.

1988-1993 йилларда кафедрани доцент Г.Злоский бошқарди. Бу йилларда математика ўқитиш услубияти бўйича ўқув ва илмий жараёнлар кучайтирилди. Мамлакат миқёсидаги муаммоли семинар ташкил этилиб, Москва ва бошқа шаҳарлар етакчи олимлари ва мутахассислари таклиф этилди. Жумладан, профессорлар В.Болтянский, Г.Глейзерлар бу семинарларда бир неча марта иштирок этиб, маърузалар қилдилар. Шу билан бирга таълимни ислоҳ қилиш бўйича кафедрада зарур чора-тадбирлар амалга оширилди.

1999-2004 йилларда кафедрани доцент Я.Хусаинов бошқарди. Бу даврда олий таълимда ўқитиш талаблари кучайганлиги сабабли кафедрада ўқув адабиётлари, дастур ва режалар ишлаб чиқилиб, жорий қилина бошлади. Жумладан, маъруза матнлари барча фанлар бўйича тайёрланди ва чоп этилди. 2003 йилда 5А460104-"Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика", 5А460107-"Математика фанини ўқитиш методикаси" мутахассисликлари бўйича магистратуралар очилди.

2003 йилдан бошлаб кафедра номи ўзгартирилиб эҳтимоллар назарияси ва математик статистика деб атала бошланди.

Кафедрани 2005 йилдан 2013 йилгача профессор А. Джалилов бошқарди.

2013 йилдан эса профессор Ж. Абдуллаев кафедра мудирлигига танлов асосида сайланди. Ана шу йилларда кафедра илмий салоҳиятини кўтариш ва малакали ёш кадрларни тайёрлаш ҳамда хориж илмий алоқаларни кучайтириш каби йўналишларга эътибор қаратилди.

2019 йил кафедра мудирлигига проф.А.Халхўжаев тайинланди. Кафедра аъзолари эҳтимоллар назарияси, математик статистика, математика ўқитиш усуллари, олий математика ва математика фанларидан математика, амалий математика, физика, тарих, иқтисод, меҳнат таълими, ўзбек филологияси, тасвирий санъат, жисмоний тарбия, тожик филологияси, факультетларида ва сиртқи ва махсус сиртқи бўлимда талабаларга учта тилда: ўзбек, рус, тожик тилларида маъруза, амалий ва лаборатория машғулотларини олиб бормоқдалар.

2022 йил август ойидан кафедра номи эҳтимоллар назарияси ва амалий математикага ўзгартирилди. Кафедра аъзолари эҳтимоллар назарияси ва математик статистика, математика ўқитиш услубияти, математик анализ, математика тарихи бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар. Кафедра аъзоларининг илмий ишлари халқаро ва республика илмий тўпламларида чоп этилмоқда. Кафедра аъзолари хориж илмий марказлари билан алоқалар ўрнатганлар ва бир нечта грант бўйича илмий ишлар олиб бормоқда.

Кафедра ҳозирги кунда Ўзбекистон миллий университети, ЎзРФА математика институти, Тошкент давлат педагогика университети, Ўзбекистон педагогика фанлари илмий - текшириш институти, вилоятлардаги Гулистон давлат университети, Жиззах, Навоий педагогика институтлари, Урганч давлат университети билан ҳамда хориждаги Кембриж, (Англия), Лилл (Франсия), Клаустал (Германия), Туркия, Торонто (Канада), Чехия (Ғарбий Богемия), Уелс(Кардифф), Швесия(Стоголм, Лулеа) каби университетлар илмий марказлари билан алоқалар ўрнатган. Шунингдек, МДҲ мамлакатларининг Москва давлат университети, Санкт-Петербург, Киев (Украина) университетлари илмий ҳамкорлик ўрнатган. Бундан ташқари, Самарқанд шаҳри олий ўқув юртлари билан илмий ва ўқув соҳаларида мунтазам узвий алоқалар ўрнатилган.

 

Кафедрада ўқитиладиган фан дастурлари

Бакалавр

• Математика

• Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика

• Умумий ўрта таълим дарсликлари мазмуни

• Математика тарихи

• Математика ва информатика ўқитиш усуллари

• Ўйинлар назарияси

• Тақсимот функциялар назарияси

• Математика фанини касбга йўналтириб ўқитиш

Магистратура

• Тасодифий миқдорлар йиғиндиси учун лимит теоремалар

• Оммавий хизмат кўрсатиш назарияси

• Интеграл тенгламаларнинг эҳтимоллар назариясига татбиқлари

• Квант эҳтимоллари назарияси

• Характеристик функциялар назарияси

Кафедра ҳаётидан лавҳалар