Самарқанд давлат университетининг ёш олимлари Жаҳон Банкининг "Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш - MUNIS " лойиҳаси доирасида ташкил этилган "English for Science" ўқув дастурининг 4-мавсумини муваффаққиятли тамомлади. Мазкур дастур Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган.

    Ушбу ўқув курси 6 ой давом этиб, тадқиқотчиларга инглиз тилида илмий мақолалар ёзиш, маълумотларни қайта ишлаш, илмий мақолаларни тайёрлаш ва нуфузли хорижий журналларда нашр қилиш, хорижлик олимлар билан илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан билимларга эга бўлишди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати,

ШавкатАКРАМОВ олган суратлар.