9 апрель – Амир Темур таваллуд топган куни муносабати билан Самарқанд давлат университети тарих факультетида шу мавзуда тадбир бўлиб ўтди. 

    Тадбирда СамДУ доцентлари Рустам Холиқулов, Тохир Маҳмудовлар  мавзуга оид маърузалари билан қатнашди. 

    Амир Темур ҳаёти, сиёсий ва ижтимоий фаолияти, темурийлар даври давлатчилиги, бошқарув тизими, давлат тизимини мустаҳкамлаш, фан, таълим, ўзбек миллий давлатчилиги тараққиётида темурийлар даврининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати,

Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.