Ғўзатикан - бўқоқ, саратон каби касалликларини даволашда ишлатилади…

    Халқ тилида у ғўза қўйтикан, патанак деб номланиб, юртимизнинг барча ҳудудларида учрайди. Июнь-июль ойларида гуллайди, июль-сентябрда мева беради. Уруғлар ёрдамида кўпаяди.

    Халқ табобатида уруғ ва илдизидан тайёрланган қайнатма дизентерия, ширинча, сийдик пуфаги касалликларини даволашда қўлланилади. Бутун ўсимликнинг қайнатмаси бўқоқ, ревматизм ва шамоллаш, тери касалликларига қарши, тер ажратувчи, иситмани туширувчи ва тинчлантирувчи восита сифатида ишлатилади. Саратон касаллигини даволаш учун чой сифатида ичилади.

    Ғўза қўйтикан эритмаси ошқозон ҳазм қилиш тизимини рағбатлантириш, ичак атониясида, ошқозон соҳаси сиқилиш (спазм) ларида, жигар шамоллашдан яллиғланишида, сариқ касаллигида, ўткир ва сурункали бронхит, кўк йўтал, оғриқли ҳайз кўриш, ва бошқа ҳолатларда даволовчи восита ҳисобланади. Шунингдек, тер безлари секрециясини кучайтиришда, буйрак тош, бўқоқ ва саратон касалликларини даволашда ҳам кенг қўлланилади.

    Ўсимликнинг мева ва уруғлари экзема ва қичишадиган дерматозларда, ҳашаротлар чақишида ва фалажларни даволаш учун тавсия этилади. Ўсимликдан олинган қайнатмаси эркаклар соқол олгандан кейин юига суртса бўлади. Айниқса юзда темиратки ва ҳуснбузарлар бўлса ушбу қайнатмадан истеъмол қилиш фойда беради.

 

Бўстон Исломов

Самарқанд давлат университети

ботаника кафедра доценти.