Беданалар бошқа паррандаларга нисбатан кўп миқдорда тухум, сифатли ва мазали гўшт бериш хусусияти билан алоҳида ўринга эга. Озиқ-овқат манбаи сифатида беданадан фойдаланиш товуқ ва бошқа парранда турларига нисбатан кўп афзалликларни беради. Унинг асосий сабабларидан бири бедана кўп тарқалган парранда касалликларига чидамлиги, серҳосил тухум ишлаб чиқариши, тез вояга етиши ва кўпайиш тезлигига эгалиги, кичикроқ уй-жойга бўлган эҳтиёж ва кам озуқа истеъмоли билан ҳозирги кунда кўплаб инсонларга қизиқиш уйғотмоқда.

    Кобальт, фосфор, мис, аминокислоталар ва бошқа биоген элементлар ҳам бедана тухумида учрайди. Бедана тухуми инсон саломатлиги учун ажойиб озиқ моддалар манбаи ҳисобланади. Бедана тухумининг озуқавий қиймати одамлар томонидан истеъмол қилинадиган бошқа тухумларга қараганда юқори. Бедана тухумлари ҳажми кичик бўлса ҳам, уларнинг озуқавий қиймати товуқ тухумидан уч-тўрт баравар юқори. Бедана тухумини мунтазам истеъмол қилиш кўплаб касалликларга қарши курашиш ва иммунитет тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Улар антиоксидантлар, минераллар ва витаминларнинг бой манбалари бўлиб, бизга бошқа озиқ-овқатларга қараганда кўпроқ озуқа беради.

    Бедана гўштида жуда кўп миқдорда калий, фосфор, олтингугурт, А, D, B1 ва B2 каби ноёб витаминларини ўз ичига олади. Тана вазни 90-150 грам бўлган бу қушларининг шифобахш ва саломатлик хусусиятлари жиҳатидан бебаҳодир. Бедана гўшти ва тухуми ҳазм қилишга ёрдам беради, бронхиал астма, анемия, аллергияни енгиллаштиради, танадан радионуклидларни олиб ташлайди, асаб тизимини тиклайди, қалқонсимон без касалликларини даволайди. Шунингдек, ҳомиладор аёлларда токсикозни камайтиради, эркакларда потенциални оширади, қон томирлари ва суякларни мустаҳкамлайди, мия фаолиятини рағбатлантиради,  қон босимини нормаллаштиради...

 

Дилшод Эргашев

Самарқанд давлат университети

Биокимё институти докторанти.