Бугун Самарқанд давлат университети ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси доценти Дмитрий Аронбаевнинг туғилган куни.

    Кимё фанлари номзоди Дмитрий Аронбаев 1951 йил Самарқанд шаҳрида туғилган. 73 ёшни қарши олган олим 48 йилдан буён Самарқанд давлат университетида бир қатор лавозимларда фаолият олиб бормоқда.

    Бугунги кун муносабати билан университет жамоаси туғилган кун соҳибини самимий муборакбод этиб, илмий ишларига мувафаққият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.