Самарқанд давлат университети Ўзбекистон тарихи кафедраси докторанти Парвина Раҳмонова Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказилган “Ёш олимларни етакчи хорижий университетлар ва илмий ташкилотларга стажировкаларга юбориш” танловида ғолибликни қўлга киритди.

    Парвина Раҳмонова ушбу грант дастури асосида Австриянинг Эроншунослик илмий-тадқиқот институтида 2 ой мобайнида илмий ишларини давом эттириш имкониятига эга бўлди.

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.