Самарқанд давлат университетида халқаро олимпиада ўтказилмоқда…

Самарқанд давлат университетида Шимолий Кавказ федераль университети билан ҳамкорликда математик беллашув ўтказилди. “Математика ҳафталиги” доирасида ташкил этилган тадбирда Самарқанддаги бир қатор олий таълим муассасаларининг талабалари ҳам иштирок этди.

“Математика жанглари” билан кечган мазкур танлов икки босқичда ўтказилди. Биринчи босқичда 32 нафар ўқувчи 8 жамоага бўлиниб, математик масалаларга ечим топилди ва ғолиблар аниқланди.

Иккинчи босқич эса олимпиада шаклида ўтказилмоқда.

Иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди.

- Мазкур беллашув СамДУ негизида ташкил этилган Россия таълим коллектив маркази дастурлари доирасида бўлиб ўтмоқда, - дейди СамДУ халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Мухтор Носиров. – Танлов биринчи марта ўтказилганлиги боис барчада катта қизиқиш уйғотди. Буни анъанавий равишда йўлга қўйишни режа қилдик. Сабаби бу танлов ёшлар ҳамкорлигини ривожлантиришга, университетлар ўртасида алоқаларни ўрнатишга ёрдам беради. Ёшларнинг маданий ва маърифий лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди. Қолаверса, бу магистратурада Шимолий Кавказ федераль университетида ўқишини давом эттирмоқчи бўлганлар учун фойдали бўлади.

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати,
Шавкат Акрамов олган суратлар.