Самарқанд давлат университети археология кафедраси ўқитувчиси Абдулло Бахронов Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказилган “Ёш олимларни етакчи хорижий университетлар ва илмий ташкилотларга стажировкаларга юбориш” танловида ғолибликни қўлга киритди.

    Абдулло Бахронов ушбу грант дастури асосида Хитой Фанлар академиясининг Палеонтология ва палеантропология институтида 2 ой мобайнида илмий ишларини давом эттириш имкониятига эга бўлди.

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.