Сарвиноз Жўрақулова – Самарқанд давлат университети тармоқлар иқтисодиёти кафедраси докторанти. Тошкент давлат транспорт университети  профессори Баҳодир Тўраев илмий раҳбарлигида “Агротуризмни самарали ривожлантириш стратегияси” мавзусида тадқиқот олиб бормоқда. Хорижий илмий маслаҳатчиси Ҳиндистоннинг Бомбей технология университети профессори Провеэн Малла.

    Тадқиқотчининг 10 га яқин мақоласи Россия, Хитой, Эрон, Ҳиндистон каби давлатларнинг халқаро журнал ва республика конференцияларида эълон қилинган. Чет тилини билиш бўйича B2 миллий сертификатига эга.

    - Тадқиқотдан асосий мақсад иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида Агротуризмни самарали ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқиш ва ривожлантиришдир, - дейди – Сарвиноз Жўрақулова. - Агротуризм хизматлар бозорининг ривожланиш йўналишларини жорий этиш, асосида улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб chiqilmoqda... Агротуризм қишлоқ туризмининг ўзига хос тури бўлиб, қишлоқ ва шаҳар аҳолиси ўртасидаги тафовутни камайтиради. Бу ҳали ҳам ривожланмаган, ривожланаётган бозор. Ёш авлод нафақат дам олиш, завқланиш, балки билим олиш истаги билан ажралиб туради. Шу маънода агротуризм ўқув туризмининг сегментини ўз ичига олади, у орқали турист фермер хўжаликларининг кундалик фаолияти билан боғлиқ турли фаолият турлари ҳақида билим олади. Агротуризмда сайёҳлар деҳқонлар билан бир қаторда деҳқончилик билан шуғулланадилар, ҳосил етиштириш ва йиғиштиришда қатнашадилар. Таълим агротуризми турли қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ хўжалигидан ташқари таълим муассасаларида жадал ривожланмоқда ва узоқ вақт давомида ўз машҳурлигини сақлаб қолиши мумкин… Агротуризм бўйича сайёҳлик агентлари агротуризм пакетларини сотишда жуда муҳим роль ўйнайди. Инсонлар агротуризм, экотуризм ва тегишли тушунчалардан деярли бехабар. Бу туризм саноатининг ўрганилмаган соҳаси бўлиб, у ҳақида кўпчилик маълумотга эга эмас. Маълумки, агротуризм қишлоқни ривожлантиришнинг самарали воситасидир. Агротуризм фермер ва деҳқон хўжаликларининг қўшимча даромад манбаи сифатида қишлоқ инфратузилмасини яхшилаб, янги иш ўринларини яратмоқда. Аҳолининг қарийб ярми қишлоқ жойларда истиқомат қилаётган Ўзбекистонда агротуризм улкан салоҳиятга эга ва аграр ислоҳотларнинг ҳаракатлантирувчи кучларидан бирига айланиши мумкин...

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.