Бугун Самарқанд давлат университети оптика ва спектроскопия кафедраси профессори Негмат Низомовнинг туғилган куни.

    Физика-математика фанлари доктори Негмат Низомов 1940-йил Самарқанд шаҳрида таваллуд топган. 84 ёшни қарши олган физик олим 60 йилдан буён Самарқанд давлат университетида фаолият кўрсатиб келмоқда.

    Неъмат Низомов Молекуляр люминиценция илмий мактаби асосчиси. “Ихтирочи” (1986-йил), “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси” кўкрак  нишонлари (2010-йил) соҳиби.    

    Бугунги қутлуғ кун муносабати билан университет жамоаси профессор Негмат Низомовни самимий муборакбод этиб, илмий ишларига муваффақият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.

    Самарқанд давлат университети

    Ахборот хизмати,

    Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.