Эргаш Қобилов - Самарқанд давлат университети экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кафедра мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

    Олимнинг 350 дан ортиқ мақоласи халқаро ва республика журналларида эълон қилинган. 80 дан ортиқ услубий, 5 ўқув қўлланма, 5 дарслик, 1 электрон дарслик, 6 монография ва 3 патент муаллифи.  

    Эргаш Қобилов Россия болалар хирурглари ҳамда Европа болалар врачлари ассоциацияси аъзоси ҳисобланади. 2021 йил “Ўзбекистон соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати,

Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.