Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов агрокимё ва ўсимликларни ҳимоя қилиш кафедраси мудири, профессор Фарҳод Ҳошимовнинг 80 йиллик юбилейи билан қутлади. Олимни қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича нафақат Ўзбекистонда, балки жаҳон илм фанида ҳам етакчи мутахассис, кўплаб шогирдларнинг азиз устози эканлигини алоҳида таъкидлаб, унга узоқ умр ва ишларига муваффақият тилади.

    Сўнгра Самарқанд давлат университети ва СамДУ Касаба уюшмасининг эсдалик совғалари топширилди…

    Профессор Фарҳод Ҳошимов раҳбарлигида 6 фан доктори, 24 фан номзоди ва PhD диссертациялари ҳимоя қилинган. Олимнинг 10 монография, 4 дарслик, 31 ўқув қўлланмалари нашр этилган. 400 дан ортиқ мақолалари халқаро ва республика журналларда эълон қилинган.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати,

Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.