Хислат  Ҳайдаров   – Самарқанд давлат университети Биокимё институти ботаника кафедраси мудири, биология фанлари доктори, профессор. Олимнинг Scopus, Web of Science халқаро базаларга кирувчи илмий журналларда 42  ва республика ҳамда марказий нашрларда жами 271 га яқин мақола, тезислари эълон қилинган.  Шунингдек, 3  монография, 4 дарслик ва 21 ўқув қўлланма муаллифи. Асосий илмий йўналиши ўсимликлар морфологияси, систематикаси, экологияси, дендралогия, палинология, ва доривор ўсимликлар йўналишига қаратилган. ОАК тассаруфидаги илмий даражалар берувчи кенгаш азоси.

    Профессор Хислат Ҳайдаров раҳбарлигида 1 фундаментал, 2 амалий ва 1 инновацион грантлар бажарилган. Олимнинг Scopus базасидаги ҳ-индекси 3.  Илмий раҳбарлигида 5 номзодлик диссертатси ва 20 га яқин магистирлик диссертациялари ҳимоя қилинган.

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати,
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.