Бугун Самарқанд давлат университети Биокимё институти доценти Нажмиддин Ҳакимовнинг туғилган куни.

    Биология фанлари номзоди Нажмиддин Ҳакимов 1938 йил Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида таваллуд топган. 86 ёшни қарши олган Нажмиддин Ҳакимов зоология кафедрасида фаолият олиб бормоқда. 60 йилга яқин таълим соҳасида фаолият кўрсатиб келган олимнинг 10 га яқин дарслик ва қўлланмаларидан тадқиқотчилар мунтазам равишда фойдаланиб келмоқда.

    Самарқанд давлат университети жамоаси бугунги кун муносабати билан туғилган кун соҳибига узоқ умр, сиҳат-саломатлик, меҳнат ва илмий фаолиятига омад ҳамда улкан зафарлар тилайди.