Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов бошчилигидаги делегация жорий йилнинг февраль ойида Япониянинг Тоттори университетига ташриф буюриб, қатор ҳамкорлик шартномаларини имзолаган эди.

    Томонлар ўртасидаги шартномалар асосида Япониянинг Сакура алмашинув дастури бўйича СамДУ олимлари томонидан грант қўлга киритилган. Сакура гранти доирасида СамДУ Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хафвсизлиги институтининг 10 нафар талаба ва профессор-ўқитувчилари Тоттори университетида бўлиб туришибди.

    Бугун Тоттори университетининг “Қурғоқчил минтақаларни тадқиқ қилиш” халқаро марказида Сакура дастури иштирокчиларини қабул қилиш ва тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Анжуманда Ўзбекистоннинг Япониядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Мухсинхўжа Абдурахмонов, СамДУ ректори Рустам Холмуродов, халқаро марказ директори, профессор Сужимото, шунингдек Тоттори университетининг масъуллари иштирок этишди.

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.