Самарқанд давлат университети археология кафедраси мудири, доцент Одил Эргашевнинг шу номдаги монографияси чоп этилди.

    Мазкур монографияда Ўзбекистонда тош даври устахоналарини ўрганиш бўйича қўлга киритилган барча археологик экспедициялар натижалари умумлаштирилиб бир тизимга келтирилди. Ўзбекистон тош даври устахоналарининг маданий-даврий талқини борасидаги мутахасисслар томонидан илгари сурилган қарашлари илмий таҳлил қилинди. Монографияда тош даври устахоналарининг хронологиясининг баҳсли жиҳатлари, улар билан боғлиқ турлича қарашлар таҳлили берилган.

    Монография тарихчилар, археологлар, гуманитар йўналишдаги барча олимлар, шунингдек, талабалар ва ёш тадқиқотчи-изланувчилар, умуман, Ўзбекистоннинг тарихий ўтмиши билан қизиқуви китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.