Танловда санъат олийгоҳларидан ташқари Республикадаги барча олий таълим муассасалари 12 нафаргача бўлган талабалардан ташкил топган жамоалари билан иштирок этишлари мумкин.

    Танловда жамоалар ўзаро 3 та шарт бўйича беллашадилар:

    1-шарт: “Адиб ҳаёти” кўргазмали тақдимот чиқиш;

    2-шарт: Тезкор савол-жавоб;

    3-шарт “Адиблар ҳаёти ва ижодидан театрлаштирилган композиция”.

    Танлов ғолиблари қуйидаги тартибда тақдирланади:

    Минтақавий босқичда ғолиб бўлган жамоа аъзолари ўзи таҳсил оладиган таълим муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан планшет, диплом ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланади.

    Республика босқичи ғолиблари эса Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан диплом ҳамда қуйидаги тартибда пул ютуқлари билан тақдирланади.

    1-ўрин 40 миллион сўм;

    2-ўрин 25 миллион сўм;

    3-ўрин 20 миллион сўм;

    4-ўрин 10 миллион сўм;

    5-ўрин 5 миллион сўм.

    Танловда иштирок этиш истагидаги талаба-ёшлар ўзи таҳсил олаётган олийгоҳнинг ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўйича масъулларига мурожаат қилиши мумкин.

    Танлов низомини ўқиш