Самарқанд давлат университети ядро физикаси ва астрономия кафедраси мудири, профессор Рашид Эшбўриев ҳамда Инсон ресурслари ва маҳалла тараққиётини бошқариш институти директори ўринбосари, доцент Умарбек Эшбўриевларнинг шу номдаги услубий қўлланмаси нашр этилди.

    Икки қисмдан иборат мазкур қўлланмада бугунги кунда долзарб бўлган экологик муаммолар, атроф-муҳитнинг ифлосланиши, ифлосланишнинг асосий турлари, табиий ва техноген ифлосланишлар, жумладан физикавий ва кимёвий ифлосланишлар, техноген шовқинлар, вибрация, электромагнит майдон, иссиқлик нурланиши, уларнинг манбаи, табиий ва антропоген ифлосланишларнинг биологик таъсири ва улардан ҳимояланиш воситалари келтирилган.

    Қўлланма табиий фанлар йўналишлари талабалари учун мўлжалланган бўлиб, глобал экологик муаммолар ва уларни бартараф қилиш, экологик вазиятни яхшилаш борасида фаолият олиб бораётган мутахассислар ва шу жумладан барча қизиқувчилар фойдаланишлари мумкин.

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.