“Регистон: уч мадраси тарихи” номли ўқув қўлланма ўзбек, рус, турк ва инглиз тилларида нашр этилди.

    Бугунги воқелик тарихий меросимизни чуқур, ҳар томонлама ўрганимишизни тақозо қилмоқда. Самарқанд ўзининг иншоотлари билан турист сайёҳларининг диққат эътиборини тортиб келмоқда. Маълумки, Регистон майдони таълим масканлари тарихини ўзида жамлаган шаҳримизнинг ноёб гавҳаридир.

    Ушбу ўқув қўлланмада уч мадраса: Мирзо Улуғбек, Шердор ва Тиллакори тарихига оид маълумотлар жамланган. Бу маълумотлар туризм билан шуғулланувчи мутахассислар гид-таржимонлар ва кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.