Самарқанд давлат университети Инсон ресурслари ва маҳалла тараққиётини бошқариш институти ҳамда Россия Халқ хўжалиги ва давлат хизматлари академияси билан ҳамкорликда “Маҳалла тизимида социологик тадқиқотлар ўтказиш ва ташкил этиш” мавзусида малака ошириш курслари ташкил этилди.

    2023 йил 10 ноябрдан 23 ноябргача давом этадиган мазкур дарсларда Самарқанд шаҳридаги давлат хизматини ривожлантириш ходимлари, м.ф.й раислари, профессор-ўқитувчилар ҳамда докторантлар иштирок этмоқда. 

    Малака ошириш дастурни муваффақиятли тугатган тингловчилар сертификат ва гувоҳномалар билан тақдирланадилар.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати,

Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.