Бугун Самарқанд давлат университети алгебра ва геометрия кафедраси доценти Толибжон Бўриевнинг туғилган куни.
    
    Физика-математика фанлари номзоди Толибжон Бўриев 1953 йилда Самарқанд шаҳрида  таваллуд топган. 70  ёшни қарши олган олим 45 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатмоқда.

    Самарқанд давлат университет жамоаси туғилган кун соҳибини самимий муборакбод этиб, илмий ва меҳнат фаолиятида мувафаққиятлар, узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилайди.

 

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.