Бугун Самарқанд давлат университети факултетлараро педагогика кафедраси мудири, профессор Кибриё Ҳасанованинг туғилган куни.
    
    Педагогика фанлари номзоди Кибриё Ҳасанова 1953 йилда таваллуд топган. 70  ёшни қарши олган олима 45 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатмоқда.

    Самарқанд давлат университет жамоаси туғилган кун соҳибини самимий муборакбод этиб, илмий ва меҳнат фаолиятида мувафаққиятлар, узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилайди.

 

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.