Самарқанд давлат университети филология факультетида 21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 34 йиллигига бағишланган  “Ўзбек тили – миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли” мавзудаги анжуман ўтказилди.

   Тадбирда факультет декани, профессор Азамат Пардаев, ўзбек тили ва адабиёти кафедраси мудири, профессор Ибодулла Мирзаев, СамДУ бошланғич Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Шавкат Маҳматмуродов, ўзбек тилшунослиги кафедраси мудири, доцент Шавкат Маҳмадиев ва Умида Рашидовалар маърузалари билан иштирок этди.

    Самарқанд давлат университети

    Ахборот хизмати.