Самарқанд давлат университети дифференциал тенгламалар кафедраси  таянч докторанти Райхонбек Эшбеков Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказилган “Ёш олимларни етакчи хорижий университетлар ва илмий ташкилотларга стажировкаларга юбориш” танловида ғолибликни қўлга киритди.

    Райхонбек Эшбеков ушбу грант дастури асосида Жанубий Кореянинг Чоннам Миллий университетида илмий тадқиқотларини давом эттириш имкониятига эга бўлди.

    Маълумот учун мазкур танловга ҳужжат топшириш 2023 йил 1 ноябргача давом этмади.