Анжуманда Самарқанд давлат университети илмий жамоатчилик вакиллари ва талабалар иштирок этди. Тадбирни Самарқанд давлат университети ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор Рустам Йўлдошев кириш сўз билан очиб берди.

    Мулоқотда илм-фанда улкан ютуқларни қўлга киритган, халқаро миқёсда университет шон-шуҳратини юксалишига, таълим-тарбия сифатини янада яхшилашга муносиб ҳисса қўшган профессор-ўқитувчилар жамоатчиликка намуна қилиб кўрсатилди.

    Сўзга чиққан домлалар машаққатли йўллари, ҳаёт тажрибаси ҳақида гапириб, устоз ва шогирд анъанасининг масъулияти ҳақида алоҳида тўхталди.  Шунингдек, учрашувнинг мазмун моҳияти ҳамда бу каби тадбирларнинг ёшлар тарбиясида тутган ўрни бўйича фикр-мулоҳазаларини билдириб, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида сўз юритди... 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.