Самарқанд давлат университети  Хитой университетлари билан ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлайди...

    Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов  “Ипак йўли университетлари ассоциацияси” нинг йиғилишида иштирок этиш учун Хитой Халқ Республикасида бўлиб турибди.

    Бугунги кунда “Ипак йўли университетлари ассоциацияси” га жаҳоннинг 37 давлатидан 150 дан ортиқ университетлар аъзо ҳисобланади. Самарқанд давлат университети 2018 йилда мазкур тузилмага  қўшилган.

    Рустам Холмуродов ташриф доирасида Хитойнинг Циан архитектура ва технология университети фаолияти билан танишиб, университет призеденти Ванг Шушен билан мулоқот қилди. Учрашув давомида томонлар ўртасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

    Хитойга сафари давомида СамДУ ректорига  халқаро ҳамкорлик бўйича проректор Акмал Ахатов ҳамроҳлик қилмоқда...

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.