Ушбу конференция филология фанлари доктори, профессор Муродқосим Абдиев таваллудининг 60 йиллигига бағишланади.

    Илмий анжуман СамДУ, Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси, Ўзбек шевашунослиги маркази, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази Самарқанд вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

    Тадбирда Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази директори, доцент Иномжон Азимов, профессорлар Ибодулло Мирзаев, Самихон Аширбоев, Абдулҳай Собировлар маърузалари билан иштирок этдилар…

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.