Самарқанд давлат университетига Эрасмус дастури доирасида Пуате университетининг Ўрта Осиё олий таълим муассасаларига масъули Лича Багини бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

    Меҳмонлар билан СамДУ халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Мухтор Носиров учрашди. Музокараларда томонлар ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.

    СамДУ талабаларига Пуате университетида ўқиш имкониятлари, ўқитиш тизими ҳақида батафсил маълумот бериш мақсадида “Campus France” марказида учрашув ўтказилди.

    Шунингдек, делегация аъзолари СамДУ Инсон ресурслари ва маҳалла тараққиётини бошқариш институтида докторант ва магистрантлар билан суҳбат қурди.

    Археология ва антропология йўналишида профессор-ўқитувчи ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш мақсадида тарих факультети археология кафедраси профессор-ўқитувчилари билан учрашув ташкил қилинди. Франциялик меҳмонларда университетнинг Археология музейи катта қизиқиш уйғотди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.