Бугун Самарқанд давлат университети Биокимё институти доценти Ҳасан Насимовнинг туғилган куни.

    Кимё фанлари номзоди, доцент Ҳасан Насимов 1962 йил туғилган. 61 ёшни қарши олган олим 40 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатмоқда.

    Самарқанд давлат университети жамоаси туғилган кун соҳибини бугунги кун муносабати билан табриклаб, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди. 

 

Самарқанд давлат университети 
Ахборот хизмати