Бугун Самарқанд давлат университети доценти Камолиддин Ғаниевнинг туғилган куни.

    СамДУ Ўзбекистон  тарихи кафедраси доценти Камолиддин Ғаниев Наманган шаҳрида туғилган. 76 ёшни қарши олган олим 54 йилдан буён бир қатор ташкилот ва Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.
    
    Самарқанд давлат университети жамоаси туғилган кун соҳибини самимий муборакбод этиб, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.
 
Самарқанд давлат университети
Фахрийлар кенгаши