Самарқанд давлат университетига Туркиянинг Эге университети профессори Надим Мачит ташриф буюрди. Туркиялик олим билан СамДУ халқаро ҳамкорлик бўйича проректори, профессор Акмал Ахатов учрашув ўтказди.

    Музокараларда томонлар ўртасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, профессор-ўқитувчи ва талабалар алмашинувини амалга ошириш бўйича келишиб олинди.

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.