Бугун Самарқанд давлат университети илмий-амалий музей-лабораторияси директори Раҳим Қаюмовнинг туғилган куни.

    Раҳим Қаюмов1952 йил Самарқандда туғилган. 71 ёшни қарши олган музейшунос олим Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатмоқда.

    Самарқанд давлат университети жамоаси туғилган кун соҳибини бугунги кун муносабати билан табриклаб, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди. 

    Самарқанд давлат университети       

        Ахборот хизмати.