Самарқанд давлат университети профессори Шокир Ғаффоровнинг "Самарқанд тарихи" номли дарслиги нашр этилди.

    Ушбу дарслик Самарқанднинг қадимги давридан то ҳозирги кунгача бўлган тарихини ўз ичига олган бўлиб, Самарқанд тарихига қизиқувчи барча китобхонлар,  магистрант ва талабалар учун мўлжалланган. Дарсликда Самарқанд ҳудудида юз берган тарихий воқеалар баёни илмий адабиётлар таҳлили ва архив ҳужжатлари асосида ўрганилган.

 

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.