Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, 

"Эл-юрт ҳурмати"  ордени соҳиби,

Самарқанд давлат университети профессори М. Қ. Муҳиддиновга! 

    Ҳурматли Муслиҳиддин Қутбиддинович! 
    Туғилган кунингиз билан табриклайман. 
    Сизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, илмий ва ижодий ишларингизга муафақиятлар тилайман. 
    Сиз бутун умрини илм-фанга бағишлаган зиёли, маърифатпарвар инсонсиз.  Сизнинг маънавият, эзгулик, инсонийлик оламингиздан баҳраманд бўлган  минглаб ёшлар, юзлаб шогирдларингиз на Ватанимиз тараққиёти, ривожи,   йўлида чин юракдан меҳнат қилмоқда. 
    Сизни ҳаёт йўлингизнинг яна бир ибратли томонига эътибор қаратмоқчиман. Сиз Самарқанд давлат университетини чин қалбдан яхши кўрасиз. Унинг шон-шуҳрати учун еерае бўлса курашасиз.  Она университетимиз билан ҳақли равишда фахрланасиз. Мен Сиздаги бу фидойиликни, ноёб фазилатни барчага ибрат қилиб, кўрсатаман.  Доимо соғ бўлинг. Ҳали қиладиган ишларимиз кўп. Жонажон университетимизнинг янада юксалтириш борасида     Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингиз, маслаҳатларингиз биз учун қадрли. 
    Таваллуд кунингиз муборак бўлсин. Аллоҳ умрингизга, ризқингизга, илмингизга барака берсин. Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг.. 


Рустам Холмуродов

Самарқанд давлат университети ректори,

Ўзбекистон Республикаси фан арбоби,

Олий Мажлис Сенати аъзоси.