Самарқанд Давлат университетида иқтидорли талабалари 

Самарқанд Давлат университетида иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш ва муносиб рағбатлантириш борасида ижобий анъаналар шаклланиб келмоқда. Университетда иқтидорли талабаларни илмий изланиш ва ижодий муҳитга кириб келишлари уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси ва номли Давлат стипендиялари ҳамда талабалар Республика фан олимпиадалари, турли танловлар, Давлат дастури асосида бажарилаётган илмий лойиҳаларга жалб этиш ҳамда илмий тадқиқот ишлари олиб бориш, конференция ва семинарлар, талабалар илмий жамиятлари ва конструкторлик бюроларига жалб қилиш, шунингдек илмий ва оммавий нашрларда мақола, ҳикоя ва шеърларини чоп этишлари ва мустақил ижодий изланишлар олиб боришларига алоҳида эътибор қаратилган. 
Самарқанд Давлат университети талабалари ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси ва номли Давлат стипендиялари ҳамда талабалар Республика фан олимпиадаларида фаол иштирок этиб келмоқдалар. 
Мустақиллик йилларида 16 нафар талабаларимиз Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендияси, 98 нафар талабаларимиз эса Навоий, Беруний, Улуғбек, Ислом Каримов номидаги Давлат стипендияси совриндорлари бўлишди. 
Талабалар Республика Фан олимпиадаларида 180 нафардан ортиқ талабаларимиз фахрли ўринларни қўлга киритишди. Бундан ташқари ҳар йили 20 нафарга яқин талабаларимиз иқтидорли талабаларни рағбатлантириш мақсадида таъсис этилган академиклар: Акбар Отахўжаев, Воҳид Абдуллаев ва Ғофур Ғулом, Ботурхон Валихўжаев, Саъди Сирожиддинов, Иброҳим Мўминов, Яҳё Ғуломов, Қодир Зокиров ва Жўра Саидовлар номидаги университет стипендиялари совриндорлари бўлишади.

Орипов Хасан Абдивахобович,
Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси совриндори

Орипов Хасан Абдивахобович 2018 – 2019 ўқув йилида Самарқанд давлат университетининг психология ва ижтимоий фанлар факултети “Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш методикаси (Маънавият асослари)” магистратура йўналишига имтиёзли равишда ўқишга қабул қилинган.

Орипов Хасан намунали хулқи, барча фанларни аъло баҳоларга ўзлаштириши ва жамоат ишларида фаол иштирок этиши билан факултет талабалари орасида ажралиб туради ҳамда етакчи талабалардан бири ҳисобланади. Ушбу давр мобайнида у ташаббускорлиги, фаоллиги, илмга интилувчанлиги билан ўзини кўрсатиб келмоқда.

Орипов Хасан Абдивахобович 2016-йил ”Юксак маънавиятли авлод” республика фестивалининг вилоят босқичида “Президент асарлари билимдони“ номинацияси бўйича фахрли 2-ўринни эгаллади.

Ҳозирги вақтда иқтидорли талаба сифатида “Социал тармоқларда глобал инқирозларнинг чуқурлашув тенденсиялари ва шахс информатион маданиятига таъсири” мавзусида илмий изланишлар олиб бормоқда ва изланишлари натижаси сифатида 20 га яқин илмий, илмий-оммабоп мақолалари республика ҳамда халқаро миқёсида чоп этилаётган газета ва журналларда ҳамда конференсия материалларида чоп этилган.

Орипов Хасан Абдивахобович 2016–2017 ўқув йилида Навоий номли Давлат стипендияси, 2019 – 2020 ўқув йилида педагогика йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси совриндори ҳисобланади.

Исахонов Жаъфархон Акбар ўғли,
Навоий Давлат стипендияси совриндори

Исахонов Жаъфархон Акбар ўғли 2016 – 2017 ўқув йилида Самарқанд давлат университетининг психология ва ижтимоий фанлар факултети “Ижтимоий иш” бакалавр йўналишига ўқишга қабул қилинган.

Исахонов Жаъфархон университетда ўқиш давомида ўзининг тиришқоқлиги, изланувчанлиги, самимий ва хушмуомалалиги, лидерлик қобилияти, наъмунали хулқи ҳамда фаоллиги билан университет жамоасининг ҳурмат ва эътиборига сазавор бўлди.

Исахонов Жаъфархон Акбар ўғлининг 20 дан ортиқ мақолалари халқаро ҳамда республика илмий-оммабоп журналларида шунингдек, бир қатор Республика анжуманлари ва чет эл тўпламларида нашр этилган. Рус ва инглиз тилларини яхши билади, ўз устида мунтазам ишлайди.

Исахонов Жаъфархон Акбар ўғли 2019 – 2020 ўқув йилида Навоий Давлат стипендияси совриндори ҳисобланади.

Исахонов Жаъфархон Акбар ўғли университетда ўқиши давомида илм-фанга, маънавий-марифий тадбирларга бўлган қизиқиши ва иқтидорини кўрсатиб келмоқда.

Шамсиев Жамшид Исомиддин ўғли,
Ислом Каримов номидаги Давлат стипендияси совриндори

Шамсиев Жамшид Исомиддин ўғли 2017–2018 ўқув йилида Самарқанд давлат университетининг ижтимоий-иқтисодиёт факултети “Кадрлар менежменти” бакалавр йўналишига ўқишга қабул қилинган.

Шамсиев Жамшид намунали хулқи, барча фанларни аъло баҳоларга ўзлаштириши ҳамда ташаббускорлиги, фаоллиги, илмга интилувчанлиги жамоат ишларида фаол иштирок этиши билан факултет ҳамда университет талабалари орасида ажралиб туради.

Шамсиев Жамшид 2018-2019 ўқув йили учун “Ёшлар иттифоқи стипендияси” танловида вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритиб, республика босқичига йўлланма олди. Ҳозирги вақтда иқтидорли талаба сифатида “Туризм саноатининг рақобатбардошлигини ошириш йўллари” мавзусида илмий изланишлар олиб бормоқда ва изланишлари натижаси сифатида 20 яқин илмий, илмий-оммабоп мақолалари республика ҳамда халқаро миқёсида чоп этилаётган газета ва журналларда ҳамда конференсия материалларида чоп этилган.

Шамсиев Жамшид Исомиддин ўғли 2019 – 2020 ўқув йилида Ислом Каримов номидаги Давлат стипендияси совриндори ҳисобланади.

Шавқиев Ойбек Салимбой ўғли,
Навоий номидаги давлат стипендияси совриндори

Шавқиев Ойбек Салимбой ўғли 2016-2017 – ўқув йилида Самарқанд давлат университетининг психология ва ижтимоий фанлар факултети “Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” бакалавр йўналишига имтиёзли равишда қабул қилинган.

Шавқиев Ойбек наъмунали хулқи, барча фанларни аъло баҳоларга ўзлаштириши ва ташаббускорлиги, фаоллиги, илмга интилувчанлиги жамоат ишларида фаол иштирок этиши билан факултет ҳамда университет талабалари орасида ажралиб туради.

Шавқиев Ойбек 2016-2018 – ўқув йили давомида Самарқанд давлат университети “Ҳуқуқ таълими” кафедрасида “Ҳуқуқий тарғибот” тўгараги сардори сифатида доимий равишда тадбирларда шахсий ташаббуслари ва мақолалари билан фаол иштирок этган. У “Марказий Осиёда илмий, диний ва фалсафий қарашлар ривожи” мавзусидаги илмий иш олиб боради. Ушбу илмий иш юзасидан республика ва университет миқёсида ўтказиладиган 15 дан ортиқ турли конференсия, илмий-амалий семинарлар ва хорижий (АҚШ, Полша, Украина, Россия ва Қозоғистонда) журналларда ўзининг тезис ва мақолалари билан фаол иштирок этиб келмоқда.

Шавқиев Ойбек Салимбой ўғли 2019-2020 – ўқув йилида ижтимоий-гуманитар йўналиши бўйича Навоий номидаги давлат стипендияси совриндори ҳисобланади.

Сайидқулов Аслиддин Хусниддин ўғли,
Улуғбек номли Давлат стипендияси совриндори

Сайидқулов Аслиддин Хусниддин ўғли 2017-2018 ўқув йилида Самарқанд давлат университетининг Амалий математика ва информатика факултети “Амалий математика ва информатика” бакалавр йўналишига давлат гранди асосида ўқишга қабул қилинган.

Сайидқулов Аслиддин намунали хулқи, барча фанларни аъло баҳоларга ўзлаштириши ва ташаббускорлиги, фаоллиги, илмга интилувчанлиги, жамоат ишларида фаол иштирок этиши билан факултет ҳамда университет талабалари орасида ажралиб туради.

Сайидқулов Аслиддин Хусниддин ўғли 2018-йил “Информатика” фани бўйича халқаро олимпиаданинг минтақавий босқичида фахрли 1-ўринни эгаллади. 2018-йилда эса ТАТУ СФ да ташкил этилган “Инноватион Идеа & Софтwаре - 2018” Республика босқичида фахрли 2-ўринни эгаллаган. Шунингдек дастурлаш асослари бўйича республика фан олимпиадларида муносиб иштирок этиб келмоқда. Ҳозирги вақтда иқтидорли талаба сифатида “Ўқув жараёнини автоматлаштириш асосида бошқарувни амалга ошириш усуллари” мавзусида илмий изланишлар олиб бормоқда ва изланишлар натижаси сифатида йигирмага яқин илмий, илмий-оммабоп мақолалари республика ҳамда халқаро миқёсда чоп этилаётган газета ва журналларда ҳамда конфренсия материалларида чоп этилган.

Сайидқулов Аслиддин Хусниддин ўғли 2019-2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси бакалаврлари учун таъсис этилган Улуғбек номли Давлат стипендияси совриндори ҳисобланади.

Мелиев Худоёр Тошқобил ўғли,
Навоий номли Давлат стипендияси совриндори

Мелиев Худоёр Тошқобил ўғли 2016-2017 ўқув йилида Самарқанд давлат университетининг иқтисодиёт ва бизнес факултетининг “Кадрлар менежменти” бакалавр йўналишига ўқишга қабул қилинган.

Мелиев Худоёр намунали хулқи, барча фанларни аъло баҳоларга ўзлаштириши ва жамоат ишларида фаол иштирок этиши билан факултет талабалари орасида ажралиб туради.

Мелиев Худоёр “Ёшлат иттифоқи” Самарқанд давлат университетининг иқтисодиёт ва бизнес факултет етакчиси сифатида фаолият олиб бормоқда. У ҳозирги вақтда иқтидорли талаба сифатида “Бозор иқтисодиёти шароитида иш билан бадлик ва унинг самарадорлигини ошириш” мавзусида илмий изланишлар олиб бормоқда ва изланишлари натижаси сифатида 20 га яқин илмий, илмий-оммабоп мақолалари республика ҳамда халқаро миқёсида чоп этилаётган газета ва журналларда ҳамда конференсиялар материалларида чоп этилган.

Мелиев Худоёр Тошқобил ўғли 2019-2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси бакалаврлари учун таъсис этилган Навоий номли Давлат стипендияси совриндори ҳисобланади.

Қахорова Азиза Нуридиновна,
Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси совриндори

Қахорова Азиза Нуридиновна 2017-2018 ўқув йилида Самарқанд давлат университетининг физика факултети “Физика” бакалавр йўналишига ўқишга қабул қилинган.

Қахорова Азиза Нуридиновна намунали хулқи, барча фанларни аъло баҳоларга ўзлаштириши ва ташаббускорлиги, фаоллиги, илмга интилувчанлиги, жамоат ишларида фаол иштирок этиши билан факултет ҳамда университет талабалари орасида ажралиб туради.

Азиза Республика ҳамда ОТМлар миқёсида ўтказиладиган илмий конференсияларда ҳамда турли танловларда мунтазам иштирок этиб келади. Унинг 10 дан ортиқ мақола ва тезислари халқаро ҳамда республика миқёсидаги журналларда чоп этилган. Рус ва инглиз тилларини яхши билади, ўз устида мунтазам ишлайди.

Қахорова Азиза Нуридиновна 2020 – 2021 ўқув йилида табиий фанлар йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси совриндори ҳисобланади.

Муллаева Мехрангиз Ахтам қизи,
Навоий номли Давлат стипендияси совриндори

Муллаева Мехрангиз Ахтам қизи 2017-2018 ўқув йилида Самарқанд давлат университетининг иқтисодиёт ва бизнес факултети “Касб таълим: Иқтисодиёт” бакалавр йўналишига ўқишга қабул қилинган.

Мехрангиз намунали хулқи, барча фанларни аъло баҳоларга ўзлаштириши ва жамоат ишларида фаол иштирок этиши билан факултет талабалари орасида ажралиб туради ҳамда етакчи талабалардан бири ҳисобланади. Ушбу давр мобайнида у ташаббускорлиги, фаоллиги, илмга интилувчанлиги билан ўзини кўрсатиб келмоқда.

Муллаева Мехрангиз Республика ва вилоят ҳамда ОТМлар миқёсида ўтказиладиган илмий конференсияларда ҳамда турли танловларда мунтазам иштирок этиб келади. Унинг 10 дан ортиқ илмий ва илмий оммабоп мақолалари Республика ва вилоят миқёсида чоп этиладиган журналларда нашр этилган. Рус ва инглиз тилларини яхши билади, ўз устида мунтазам ишлайди.

Муллаева Мехрангиз 2020-2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси бакалаврлари учун таъсис этилган Навоий номли Давлат стипендияси совриндори ҳисобланади.

Дўстмуродов Нурсултон Илхом ўғли,
Навоий номли Давлат стипендияси совриндори

Дўстмуродов Нурсултон Илхом ўғли 2017-2018 ўқув йилида Самарқанд давлат университетининг жисмоний маданият факултети “Жисмоний маданият” бакалавр йўналишига ўқишга қабул қилинган.

Нурсултон Дўстмуродов Республика, вилоят ва олий таълим муассасалари ўртасида ўтказилган мусобақалар, турли танловларда мунтазам иштирок этиб фахрли ўринларни қўлга киритган.

Нурсултон Академик эшкак эшиш бўйича 3 карра Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган, шунингдек, Ўзбекистон кубогида 2-даражали диплом билан тақдирланган.

У ҳар йили талабалар ўртасида ўтказиладиган илмий конференсияларда фаол иштирок этиб келади. 10 га яқин илмий ва илмий оммабоп мақолалари Республика ва халқаро миқёсида чоп этиладиган журналларда чоп этилган. Рус ва инглиз тилларини яхши билади.

Дўстмуродов Нурсултон Илхом ўғли 2020-2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси бакалаврлари учун таъсис этилган Навоий номли Давлат стипендияси совриндори ҳисобланади.

Тешаев Дониёр Мажид ўғли,
Навоий номли Давлат стипендияси совриндори

Тешаев Дониёр Мажид ўғли 2017-2018 ўқув йилида Самарқанд давлат университетининг психология ва ижтимоий фанлар факултети “Ижтимоий иш” бакалавр йўналишига ўқишга қабул килинган.

Дониёр намунали хулқи, барча фанларни аъло баҳоларга ўзлаштириши ва ташаббускорлиги, фаоллиги, илмга интилувчанлиги, жамоат ишларида фаол иштирок этиши билан факултет ҳамда университет талабалари орасида ажралиб туради.

Дониёрнинг 10 дан ортиқ илмий ва илмий оммабоп мақолалари Республика ва хорижий илмий журналларда нашр этилган. Рус ва инглиз тилларини яхши билади, ўз устида мунтазам ишлайди. Университет ва факултет жамоат ишларида фаол талабалардан бири.

Тешаев Дониёр Мажид ўғли Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг “Илмий тадқиқотлар учун стипендия” танловининг ғолиби ҳисобланади.

Тешаев Дониёр Мажид ўғли 2020-2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси бакалаврлари учун таъсис этилган Навоий номли Давлат стипендияси совриндори ҳисобланади.

Сайфинов Рустам Саъдулла ўғли,
Улуғбек номли Давлат стипендияси совриндори

Сайфинов Рустам Саъдулла ўғли 2017-2018 ўқув йилида Самарқанд давлат университетининг физика факултети “Физика” бакалавр йўналишига ўқишга қабул қилинган.

Рустам намунали хулқи, барча фанларни аъло баҳоларга ўзлаштириши ва ташаббускорлиги, фаоллиги, илмга интилувчанлиги, жамоат ишларида фаол иштирок этиши билан факултет ҳамда университет талабалари орасида ажралиб туради.

Рустам Республика ҳамда ОТМлар миқёсида ўтказиладиган илмий конференсияларда ҳамда турли танловларда мунтазам иштирок этиб келади. Унинг 10 дан ортиқ мақола ва тезислари халқаро ҳамда республика миқёсидаги журналларда чоп этилган. Рус ва инглиз тилларини яхши билади, ўз устида мунтазам ишлайди.

Сайфинов Рустам Саъдулла ўғли 2020-2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси бакалаврлари учун таъсис этилган Улуғбек номли Давлат стипендияси совриндори ҳисобланади.

Ҳусанов Абдурозиқ Зарифжон ўғли,
Улуғбек номли Давлат стипендияси совриндори

Ҳусанов Абдурозиқ Зарифжон ўғли 2017-2018 ўқув йилида Самарқанд давлат университетининг механика-математика факултети “Математика” бакалавр йўналишига ўқишга қабул қилинган.

Абдурозиқ намунали хулқи, барча фанларни аъло баҳоларга ўзлаштириши ва ташаббускорлиги, фаоллиги, илмга интилувчанлиги, жамоат ишларида фаол иштирок этиши билан факултет ҳамда университет талабалари орасида ажралиб туради.

Ҳусанов Абдурозиқ Зарифжон ўғли Республика ҳамда ОТМлар миқёсида ўтказиладиган илмий конференсияларда ҳамда турли танловларда мунтазам иштирок этиб келади. Унинг 15 дан ортиқ мақола ва тезислари халқаро ҳамда республика миқёсидаги журналларда чоп этилган. Рус ва инглиз тилларини яхши билади, ўз устида мунтазам ишлайди.

Ҳусанов Абдурозиқ Зарифжон ўғли 2020-2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси бакалаврлари учун таъсис этилган Улуғбек номли Давлат стипендияси совриндори ҳисобланади.

Абдувоҳидова Мохинур Акмаловна,
Ислом Каримов номли Давлат стипендияси совриндори

Абдувоҳидова Моҳинур Акмаловна 2017-2018 ўқув йилида Самарқанд давлат университетининг иқтисодиёт ва бизнес факултети “Иқтисодиёт (тармоқлар ва саҳалар бўйича )” бакалавр йўналишига ўқишга қабул қилинган.

Абдувоҳидова Мохинур Акмаловна Республика ва вилоят ҳамда ОТМлар миқёсида ўтказиладиган илмий конференсияларда ҳамда турли танловларда мунтазам иштирок этиб келади.

Бугунги кунга қадар Абдувоҳидова Мохинур Акмаловнанинг 10 га яқин илмий ва илмий оммабоп мақолалари Республика ва вилоят миқёсида чоп этиладиган журналларда нашр этилган. Рус ва инглиз тилларини яхши билади, ўз устида мунтазам ишлайди.

Абдувоҳидова Мохинур университетда ўқиши давомида илм-фанга, манавий-марифий тадбирларга бўлган қизиқиши ва иқтидорини кўрсатиб келмоқда.

Абдувоҳидова Мохинур Акмаловна 2020-2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси бакалаврлари учун таъсис этилган Ислом Каримов номли Давлат стипендияси совриндори ҳисобланади.

 

Ибрагимов Зариф Олим ўғли

1994 йилда туғилган, миллати ўзбек, механика-математика факультети 4-курс талабаси. Ибрагомов Зариф фанларни чуқур ўзлаштириш билан бир қаторда илмий-тадқиқот ишларини ҳам олиб бормоқда. Унинг илмий тадқиқот ишлари натижалари Халқаро, Республика миқёсида чоп этиладиган нуфузли илмий журналларда чоп этиб келинмоқда.

Зариф Ибрагимов инглиз тилида эркин гаплашади. Зариф Ибрагимов бир неча бор халқаро олимпиадаларда иштирок этган. Жумладан, 2010-2011-2012 йиллар Халқаро Математика олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида иштирок этган. 2010-йилда Астана шаҳрида бўлиб ўтган 51-Халқаро Математика олипиадасида кумуш медал, 2011йил Голландиянинг Амстердам шаҳрида 52-Халқаро Математика олимпиадасида сертификат билан тақдирланган. 2011йилда “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони соҳиби.

2015-2016 ўқув йилида Табиий фанлар таълим йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендияси танлови ғолиби.

Кадирова Барно Туранбой қизи

1993 йил Самарқанд вилояти Булунғур туманида туғилган, миллати ўзбек, ҳуқуқшунослик факультети 4-курс талабаси. Кадирова Барно Туронбой қизи иқтидорли талаба сифатида “Вояга етмаганлар жиноятчилигини олдини олиш муаммолари” мавзусида илмий изланишлар олиб бормоқда ва изланишлари натижаси сифатида 5 дан ортиқ илмий, илмий-оммабоп мақолалари республика миқёсида чоп этилаётган газета ва журналларда ҳамда вилоятларда бўлиб ўтган конференсиялар материалларида чоп этилган.

2015-2015 ўқув йилида Навоий номидаги Давлат стипендияси совриндори.

Хушвақтов Нодиржон Хаким ўғли

1995 йил Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган, миллати ўзбек, тарих факультети 3-курс талабаси.

Хушвақтов Нодир Республика ва вилоят ҳамда ОТМлар миқёсида ўтказиладиган илмий конференсияларида ҳамда тарли танловларда мунтазам иштирок этиб келади. Бир нечта илмий мақолалар муаллифи. Рус ва инглиз тилларини яхши билади, ўз устида мунтазам ишлайди. Университет ва факультет жамоат ишларида фаол талабалардан бири саналади.

2015-2016 ўқув йилида Навоий номидаги Давлат стипендияси совриндори.

Аъзамов Дилнур Ўлмас ўғли

1995 йил Самарқанд вилояти Нуробод туманида туғилган, миллати ўзбек, ижтимоий-иқтисодиёт факультети 3-курс талабаси.

Аъзамов Дилнур Республика ва вилоят ҳамда ОТМлар миқёсида ўтказиладиган илмий конференсияларида ҳамда тарли танловларда мунтазам иштирок этиб келади. Бир нечта илмий мақолалари Республика миыёсида чоп этиладиган илмий журналларда чоп этилган. Рус ва инглиз тилларини яхши билади, ўз устида мунтазам ишлайди.

2015 йилда “Менежмент ва маркетинг” фанидан талабалар Республика фан олимпиадасида фахрли иккинчи ўринни эгаллади.

2015-2015 ўқув йилида Навоий номидаги Давлат стипендияси совриндори.

Давронова Робияхон Камолидиновна

1995 йил Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, табиий фанлар факультети география бўлими 3-курс талабаси.

Давронова Робияхон ОТМлар миқёсида ўтказиладиган илмий конференсияларида ҳамда турли танловларда мунтазам иштирок этиб келади. Жумладан, 2015 йил 5 июнда Тошкент шаҳрида ўтказилган  “Глобал иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича энг яхши ғоя – 2014-2015” Республика танловида “Энг яхши лойиҳа” номинасияси бўйича ғолибликни қўлга киритган.

Бир нечта илмий мақолалар муаллифи Рус ва инглиз тилларини яхши билади.

2015-2015 ўқув йилида Улуғбек номидаги Давлат стипендияси совриндори.

Нуритдинова Ҳилола Абдурахмановна

1987 йил 28 май Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида туғилган.
Самарқанд давлат университети Педагогика факультети магистранти
2010-2011 ўқув йилида Воҳид Абдуллаев стипендияси совриндори.
2017-2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат Стипендияси совриндори.
Нуритдинова Ҳилола Абдурахмановна, 1987 йил 28 майда Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида зиёли оиласида туғилган. Миллати ўзбек. 2003 йил СамДУ қошидаги 1-сон академик лицейининг табиий фанлар йўналишига ўқишга қабул қилинган. 2008 йилда Самарқанд давлат университетининг Санъатшунослик факультетига ўқишга қабул қилинган. 2016 йилда Самарқанд давлат университети Магистратурасига Педагогика назарияси ва тарихи мутахассислигига ўқишга қабул қилинган.

Садуллаева Баҳора Аҳмадовна

1996 йил 20 март Самарқанд шаҳрида туғилган.
Самарқанд давлат университети иқтисодиёт ва бизнес факультети талабаси.
2017 йилда Москвада ўтказилган “Modern science in the XXI century: Main problems and stages of development“ номли “Ru-science”  халқаро илмий конфренсиясида ўз мақолалари билан иштирок этган.
2016-2017 ўқув йилида Воҳид Абдуллаев номидаги университет стипендияси совриндори.
2017-2018 ўқув йилида Навоий номидаги Давлат стипендияси совриндори.
Садуллаева Баҳора Аҳмадовна, 1996 йил 20 мартда Самарқанд шаҳрида зиёли оиласида туғилган. Миллати ўзбек. 2011 йил Самарқанд давлат унивеситети қошидаги 1-сон Академик лицейига ўқишга қабул қилинган. 2014 йилда Самарқанд давлат университети иқтисодиёт ва бизнес факультетига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган.

Имомқулова Гулчеҳра Норбобоевна

1995 йил 11 октабр Самарқанд шаҳрида туғилган.
Самарқанд давлат университети Филология факультети талабаси.
2016 йилда Россияда ўтказилган халқаро илмий конфренсияларда ўз мақолалари билан иштирок этган.
2016-2017 ўқув йилида Навоий номидаги Давлат стипендияси совриндори.
Имомқулова Гулчеҳра Норбобоевна, 1995 йил 11 октабрда Самарқанд шаҳрида зиёли оиласида туғилган. Миллати ўзбек. 2011йил СамИСИ қошидаги 1-сон академик лицейига ўқишга қабул қилинган. 2014 йилда Самарқанд давлат университети Ўзбек филологияси факультетига шартнома асосида ўқишга қабул қилинган.

Аминова Нафиса Истамовна

1996 йил 30 июл Самарқанд шаҳрида туғилган.
Самарқанд давлат университети Филология факультети талабаси.
«Учёный XXI века», «Интернаука», «Молодой ученый», «Problems of modern science and education», «Буюк ипак йўлида умуминсоний ва миллий қадриятлар: тил, таълим ва маданият» номли халқаро илмий-амалий конферансияларда ўз мақолалари билан иштирок этган.
2016-2017 ўқув йилида Навоий номидаги Давлат стипендияси совриндори.
Аминова Нафиса Истамовна, 1996-йил 30-июнда Самарқанд шаҳрида зиёли оиласида туғилган. Миллати ўзбек. 2011йил Самарқанд Иқтисодиёт ва сервис институти қошидаги 1-сон академик лицейга қабул қилинган. 2014-йил академик лицейни аъло баҳоларга битириб, 2014-йил Самарқанд Давлат университети ўзбек филологияси факультетига шартнома асосида ўқишга қабул қилинган.

Қурбонов Самгин Азамат ўғли

1995 йил 6 июл, Самарқанд вилояти Нуробод туманида туғилган.
Самарқанд давлат университети Филология факультети талабаси. 2017 йилда Россияда ўтказилган халқаро илмий конфренсияларда ўз мақолалари билан иштирок этган.
2017-2018 ўқув йилида Навоий номидаги Давлат стипендияси совриндори.
Қурбонов Самгин Азамат ўғли, 1995 йил 6 июлда Самарқанд вилояти Нуробод туманида зиёли оиласида туғилган. Миллати ўзбек. 2011 йил Нуробод мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежига ўқишга қабул қилинган. 2014 йилда Самарқанд Давлат университети Ўзбек филологияси факультетига шартнома асосида ўқишга қабул қилинган.

Самадов Азиз Илхомович

1989 йил 25 июл, Самарқанд Самарқанд шаҳарида туғилган.
Самарқанд давлат университети Амалий математика ва информатика факультети талабаси. 2017 йилда Россияда ўтказилган «Молодежь и ХХI век – 2017» халқаро илмий конфренсияларда ўз мақолалари билан иштирок этган.
2017-2018 ўқув йилида Улуғбек номидаги Давлат стипендияси совриндори.
Самадов Азиз Илхомович 1989 йил 25 июлда Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида ишчи оиласида туғилган Миллати ўзбек. 2004-йил Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти қошидаги 1-сон академик лицейга ўқишга қабул қилинган. 2015 йилда Самарқанд давлат университети Амалий математика ва информатика факультетига шартнома асосида ўқишга қабул қилинган.

Авезов Ҳумоюн Илҳомович

1993 йил 11 март Хоразм вилояти Урганч шаҳрида туғилган.
Самарқанд давлат университети Педагогика факультети талабаси.
2017-2018 ўқув йилида Ислом Каримов номидаги Давлат стипендияси совриндори.
Авезов Ҳумоюн Илҳомович, 1993 йил 11 мартда Хоразм вилояти Урганч шаҳрида зиёли оиласида туғилган. Миллати ўзбек. 2008 йил Самарқанд вилояти Пастдарғом туман Автомобил ва йўллар коллежига ўқишга қабул қилинган. 2014 йилда Самарқанд Давлат университети Педагогика факультети психология йўналишига ўқишга қабул қилинган.

Самадов Азиз Илхомович, “Табиий фанлар” таълим йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендияси совриндори

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 10 сентябрдаги 778-сонли буйруғига мувофиқ 2018-2019 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендиясига 23-28 сентябр кунлари танлов ўтказилди. Танлов натижаларига кўра Самарқанд Давлат университетининг амалий математика ва информатика факультети талабаси Самадов Азиз Илхомович Табиий фанлар таълим йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендияси совриндорлигини қўлга киритди.
Самадов Азиз 2015-2016 ўқув йилда Самарқанд давлат университети амалий математика ва информатика факультетига ўқишга қабул қилинган.
Самадов Азизнинг бир неча илмий мақолалари Республика миқёсида чоп этиладиган журналларда чоп қилинган.
Самадов Азиз талабалар ўртасида ўтказиладиган илмий конференсияларида фаол иштирок этиб келади. Рус ва инглиз тилларини яхши билади. 2017-2018 ўқув йилида Улуғбек номидаги Давлат стипендияси совриндори. Илмий ишланма учун олинган 2 та патентга ҳаммуаллиф саналади. Университет ва факультет жамоат ишларида фаол талабалардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 10 сентябрдаги 778-сон буйруғига мувофиқ тузилган Ўзбекистон Республикаси Давлат стипендияларига номзодларни саралаш бўйича танлов комиссиясининг 2018 йил 24 сентябрдаги баённомасига асосан Самарқанд Давлат университетининг қуйидаги талабалари 2018-2019 ўқув йили учун Ўзбекистон Рспубликаси Навоий, Улуғбек, Ислом Каримов номидаги Давлат стипендиялари совриндорлари бўлдилар.

Камолова Нилуфар Давир қизи,
Навоий номидаги Давлат стипендияси совриндори

Самарқанд давлат университети жисмоний маданият факультети талабаси.
Камолова Нилуфар Давир қизи ҳар йили талабалар ўртасида ўтказиладиган илмий конференсияларда ҳамда турли танловларда мунтазам иштирок этиб келади. Чим устида хоккей бўйича аёллар ўртасида Ўзбекистон очиқ кубогида 10 карра фахрли ўринларни қўлга киритган. Бундан ташқари Вилоят миқёсида ўтказилган тадбирларда фахрли ўринларни қўлга киритган. Спорт билан шуғулланиш баробарида илмий тадқиқот соҳасида ҳам илмий изланишлар олиб бормоқда. 10 дан ортиқ мақолалари Хориж ва Республика миқёсида чоп этиладиган илмий журналларда чоп этилган. Рус ва инглиз тилларини яхши билади. Камолова Нилуфар ўзининг ижодкорлик қобилияти, одоби, хулқи, меҳнатсеварлиги, илмсеварлиги, инсонпарварлиги, ўз ватанининг ёш ватанпарвари сифатида келажакда етук мутахассис кадр бўлиб етишиши учун барча имкониятларини намоён қилиб келмоқда.

Ҳасанов Ҳабибулло Ўткиржон ўғли,
Навоий номидаги Давлат стипендияси совриндори

Хасанов Хабибулло Самарқанд давлат университети иқтисодиёт ва бизнес факультети талабаси.
Хасанов Хабибулло Республика ва вилоят ҳамда ОТМлар миқёсида ўтказиладиган илмий конференсияларида ҳамда турли танловларда мунтазам иштирок этиб келади. 10 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи. Рус ва инглиз тилларини яхши билади, ўз устида мунтазам ишлайди.
2017 йилда “Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар” фани бўйича талабалар Республика фан олимпиадасида фахрли 3-ўринни эгаллаган. 2017 йилда Воҳид Абдуллаев номидаги университет стипендияси совриндори. 2017 йил илмий тадқиқот ишлари якунлари бўйича 2018 йил 29-31 март кунлари ўтказилган профессор-ўқитувчилар, докторантлар, магистрантлар ва талабаларнинг илмий конференсияси якунлари бўйича «Йилнинг энг фаол иқтидорли талабаси» номинасияси ғолиби бўлди.

Умиров Исломбек Фурқатович,
Навоий номидаги Давлат стипендияси совриндори

Умиров Ислом Фурқатович Самарқанд давлат университети Иқтисодиёт ва бизнес факультети талабаси.
Ҳар йили ўтказиладиган талабалар илмий конференсияларида ҳамда талабалар фан олимпиадаларида мунтазам иштирок этиб келади.
Бир нечта илмий ва илмий оммабоп мақолалари Республика ва вилоят миқёсида чоп этиладиган журналларда нашр этилган. Рус ва инглиз тилларини яхши билади, ўз устида мунтазам ишлайди. 2018-йилда “Менежмент” фани бўйича талабалар Республика фан олимпиадасида фахрли 3-ўринни эгаллаган.

Эштемиров Бунёд Шерали ўғли,
Улуғбек номидаги Давлат стипендияси совриндори

Эштемиров Бунёд 2015-2016 ўқув йилида Самарқанд давлат университети амалий математика ва информатика факультетига ўқишга қабул қилинган.
Ҳар йили ўтказиладиган талабаларнинг илмий конференсияларида мунтазам иштирок этиб келади. Бир нечта илмий мақолалари Республика ва вилоят миқёсида чоп этиладиган журналларда нашр этилган. Рус ва инглиз тилларини яхши билади, ўз устида мунтазам ишлайди. 2 та илмий ишланма учун олинган патентга ҳаммуаллиф саналади. 2017-2018 ўқув йилида академик Саъди Сирожиддинов номидаги университети стипендияси совриндори.

Султонов Санжар Жахонгир ўғли,
Ислом Каримов номидаги Давлат стипендияси совриндори

Султонов Санжар Жахонгир ўғли 2016-2017 ўқув йилида Самарқанд давлат университети ижтимоий-иқтисодиёт факультетига ўқишга қабул қилинган.
Султонов Санжар Республика ва вилоят ҳамда ОТМлар миқёсида ўтказиладиган илмий конференсияларида ҳамда турли танловларда мунтазам иштирок этиб келади. Бир нечта илмий мақолалар муаллифи. Рус ва инглиз тилларини яхши билади, ўз устида мунтазам ишлайди. Фан олимпиадаларида мунтазам иштирок этиб келади. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи СамДУ бошланғич ташкилоти аъзоси. Университет ва факультет жамоат ишларида фаол талабалардан бири саналади.

Самарқанд давлат университети стипендиатлари тўғрисида маълумот