Самарқанд давлат университетига ҳужжат топширган абитуриентлар учун касбий (ижодий) имтиҳонлар давом этмоқда.

img

   Aйни пайтда бўлиб ўтаётган тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси (кундузги) таълим йўналиши бўйича имтиҳонлар икки босқичда олиб борилмоқда. 
    Биринчи босқичда абитуриентларнинг чизмачилик бўйича, яъни турли хил геометрик шаклларни чизиш малакаси синовдан ўтказилаётган бўлса, иккинчи босқичда улар турли хил ранг тасвир манзараларини чизиш қобилиятларини намоён этмоқда. Имтиҳон учун абитуриентларга жами 3 соат вақт ажратилган. 
    Имтиҳонга холис кузатувчилар сифатида Ички ишлар органлари ходимлари, Вилоят Ёшлар ишлари агентлиги, вилоят “Нуроний” жамғармаси ходимлари каби жамоатчилик вакиллари иштирок этмоқда. 
     -Ҳозирда неварам ижодий имтиҳон топширмоқда. Имтиҳон очиқ, шаффоф бўлиб ўтмоқда,- дейди абитуриентнинг бобоси Шерали Aбдураҳмонов. -Мен  неварамни
imtihon.edu.uz сайти орқали жонли кузатиб турибман. Ундан кўнглим мамнун. Жонли транслацияни ташкил этганларга раҳмат айтсак, арзийди.
      Зайнура Ҳасанова, абитуриент
     -Имтиҳонлар кўриб турганимдек, бошқа олий таълим муасса вакиллари томонидан олинмоқда ва баҳоланмоқда. Унда Самарқанд давлат университети профессор-ўқитувчилари умуман аралашмаяпти. Имтиҳонда шаффофликни таъминлаш учун imtihon.edu.uz сайти орқали жонли трансласия қилинмоқда. Баҳолаш икки босқичда бўлиб, жами 126 балл қилиб белгиланган. Ўйлайманки мен энг юқори натижани қўлга киритаман. 
    -Имтиҳонга мен Нуронийлар жамғармаси Самарқанд шаҳар вакили сифатида иштирок этяпман,-  дейди Нўмон Маҳмудов. – Имтиҳонда абитуриентлар учун барча имкониятлар яратилган. Шаффофликни таъминлаш мақсадида овозли камералардан фойдаланишмоқда. Бу шароитни яратиб берилганлиги учун раҳбариятдан мамнунмиз. 

Беҳруз ШAМСИДДИНОВ, 
Самарқанд давлат университети 
Aхборот хизмати ходими.
Шавкат AКРAМОВ олган суратлар