“Илмий лойиҳаларни шакллантириш, тижоратлаштириш, илмий нашрларни индексациялаш ва иқтибосликни ошириш” мавзусида анжуман бўлиб ўтди

img

Бугун Самарқанд давлат университетида Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда “Илмий лойиҳаларни шакллантириш, тижоратлаштириш, илмий нашрларни индекциялаш  ва иқтибосликни ошириш” мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилди.

Унда Самарқанд давлат университети профессор-ўқитувчилари, докторантлари, мустақил изланувчилари иштирок этди.

Тадбирни СамДУ илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Ҳаким Хушвақтов кириш сўз билан очди.

Анжуманда иштирокчилар кейинги истиқболли лойиҳалар, амалга оширилиши кўзда тутилган янги ғоялар ва илмий фикрлар алмашди.

 

Самарқанд давлат университети Ахборот хизмати

Шавкат Акрамов олган суратлар