Самарқанд давлат университети ядро электроникаси янги инновацион лабораторияси

img

2021 йил 16 июнь куни МАГАТЭ молиявий ёрдами (UZB0006 гранти) билан ядро электроникаси янги инновацион лабораторияни яратиш бўйича ишлар якунига етди. Жорий йилнинг июнь ойида ядро электроникаси учун 40 минг АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги ускуналарнинг яна бир қисми қабул қилинди. Ядро электроникаси ва ядро реактори физикаси асослари курслари учун мўлжалланган 25000 АҚШ долларидан ортиқ қўшимча ускуналарнинг навбатдаги қисмининг келиши кутилмоқда.

МАГАТЭ UZB0006 лойиҳаси раҳбари, ядро физикаси ва астрономия кафедраси ассистенти (PhD) Акмал Сафаров 1-курс магистрантлари билан Raspberry Pi (Raspbian) битта платали компьютерда Python дастури ёрдамида маълумотларни таҳлил ва визуализация қилиш жараёнида.

Ядро физикаси ва астрономия кафедраси ассистентлари (PhD) Акмал Сафаров ва Кахрамон Норбоев 1-курс магистрантлари билан Массачусетс технология институтида (АҚШ) ишлаб чиқарилган Гейгер-Мюллер ҳисоблагичининг принципларини ўрганиш пайтида.

Самарқанд давлат университети Aхборот хизмати

Шавкат AКРAМОВ олган суратлар