Самарқанд давлат университетининг 7 нафар талабаси Хитойнинг Shanxi Normal University ни тамомлади

img

Самарқанд давлат университети тарих факультетининг талабалари Маҳфуза Aбдумажидова, Камила Aблаярова, Парвиз Нарзуллаев, Мироншоҳ Бозоров, Шеҳроз Бегматов, Шерзод Каримов, Ҳусан Зиёдов  Хитой Халқ Республикасининг Shanxi Normal University ни имтиёзли диплом билан тугатди. Улар 2+2 дастури доирасида таълим олиш учун ушбу университетга юборилган эди.

Илм толиблари 2 йил вақт давомида улар хитой тили, маданияти, таълим тизимини ўрганди.

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, ушбу дастур доирасида талабалар алмашинуви давом этади.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати