Германия олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

img

Бугун Самарқанд давлат университетида Германия олий ўқув юртлари халқаро ҳамкорлик Консорсиуми президенти, Саарланд технология ва иқтисодиёт универитети президенти профессор Диетер Леонҳард билан ZООМ орқали учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда, СамДУ халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Мухтор Носиров, илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Ҳаким Хушвақтов, Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси маслаҳатчиси Aлишер Қаюмов, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги илмий тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Aдҳам Хўжақулов ва бошқалар иштирок этди.

Aкром Ҳасанов, СамДУ роман-герман тиллари кафедраси мудири:

- Бугун Ўзбекистон ҳамда Германия олий таълим муассасалари халқаро ҳамкорлик Консерсиуми  раҳбари ва бошқа масъуллар иштирокида келажакдаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Бунда асосан, муҳандислик йўналишидаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилишга алоҳида эътибор қаратилган.

Самарқанд давлат университетининг хорижий олий ўқув юртлари билан муносабатлари кенгайиб, кундан кунга ривожланиб бормоқда. Бугунги кунда СамДУ маъмурияти халқаро алоқалар доирасида кўпроқ Европа мамлакатлари билан ҳамкорлик қилиш масалаларига алоҳида аҳамият қаратмоқда.

Самарқанд давлат университети Aхборот хизмати

Шавкат AКРAМОВ олган суратлар