Факультет декани

Пардаев Азамат Бахронович

  • Қабул вақти: Ҳар куни (12:00 -16:00)
  • Телефон: +99866-239-18-92; +99891 537-34-84
  • Электрон почта: a-pardayev@samdu.uz

  • 1992-1993-йиллар Китоб тумани Шодмон Умаров жамоа хўжалиги ишчиси;
  • 1993-1998-йиллар Самарқанд давлат университети талабаси;
  • 1999-2002-йиллар Самарқанд давлат университети аспиранти;
  • 2002-2005-йиллар Самарқанд давлат университети янги демократик жамият қуриш назарияси ва амалиётини ўрганиш маркази бошлиғи;
  • 2005-2009-йиллар Самарқанд давлат чет тиллар институти маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи;
  • 2009-2011-йиллар Самарқанд давлат университети докторанти;
  • 2011-2012-йиллар Самарқанд давлат университети ўзбек тилшунослиги кафедраси катта илмий ходими;
  • 2012-2013-йиллар Самарқанд давлат университети академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўлими бошлиғи;
  • 2013-2014-йиллар Самарқанд давлат университети ўзбек тилшунослиги кафедраси ўқитувчиси;
  • 2014-2015-йиллар Самарқанд давлат университети ўзбек тилшунослиги кафедраси доцент вазифасини бажарувчиси;
  • 2015-2018-йиллар Самарқанд давлат университети Ўзбек тилшунослиги кафедраси доценти;
  • 2018-2020-йиллар Самарқанд давлат университети Ўзбек тилшунослиги кафедраси мудири.
  • 2020-йил 30-майдан Самарқанд давлат университети Филология факултети декани.

ФАКУЛЬТЕТ ХАҚИДА

Филология факультети университет билан тенгдош - у 1927 йилда ташкил этилган.  Факультетнинг илм-фан ва таълим маскани сифатида шаклланишида Абдурауф Фитрат, Абдураҳмон Саъдий, Ғози Олим Юнусов, Садриддин Айний, Воҳид Абдуллаев, Улуғ Турсунов, Евгений Поливанов,  Абдулла Сулаймонов, Ориф Икромов,  Худойберди Дониёров, Ғани Абдураҳмонов, Ботирхон Валихўжаев, Раҳматулла Қўнғуров,  Нуриддин Шукуров, Раҳмонқул Орзибеков, Назар Ражабов  каби таниқли олимларнинг хизматлари каттадир. Бугунги кунгача факультет «филологлар бешиги» сифатида  мамлакатимиз ва Марказий Осиё республикалари таълим тизимига ўн минглаб  юқори малакали филолог-мутахассислар тайёрлаб берди. Улар орасида атоқли давлат, жамоат ва фан арбоблари,  120 дан зиёд фан докторлари,  500 га яқин фан номзодлари етишиб чиқди.

Ҳозирги пайтда факультетда 5120100 – филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили),  5120100 – филология ва тилларни ўқитиш (тожик тили) йўналишлари бўйича бакалавриат; 5А120101 – Адабиётшунослик (ўзбек адабиёти), 5А120102 – Лингвистика  (ўзбек тили), 5А120101 – Адабиётшунослик (тожик адабиёти), 5А120102 – Лингвистика  (тожик тили) мутахассисликлари бўйича магистратура таълими берилмоқда. 10.00.01 - Ўзбек тили. 10.00.02 - Ўзбек адабиёти, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик, 10.00.05 – Осиё ва Африка халқлари тиллари ва адабиётлари бўйича таянч докторантура (PhD) ва докторантура (DSc) ихтисосликлари бўйича олий малакали кадрлар тайёрланмоқда.

Ҳозирги пайтда факультетда 12 нафар фан доктори, профессор, 25 нафар фан номзоди, доцентлар фаолият олиб бормоқдалар. Улардан икки нафари (М.Муҳиддинов, Ҳ.Умуров) “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи”  фахрий унвонига сазовор бўлган. 10 нафар профессор-ўқитувчи давлатимизнинг орден ва медаллари билан тақдирланган.

Факультетдаги 5 та кафедрада ишлаётган 65 нафар профессор-ўқитувчилар ўзбек тили ва адабиёти, тожик тили ва адабиёти, адабиётшунослик ва тилшунослик йўналишларида самарали тадқиқотлар олиб боришмоқда.

Факультетда 5120100 – филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили),  5120100 – филология ва тилларни ўқитиш (тожик тили) йўналишлари бўйича бакалавриатда 611 нафар талаба, 5А120101 – Адабиётшунослик (ўзбек адабиёти), 5А120102 – Лингвистика  (ўзбек тили), 5А120101 – Адабиётшунослик (тожик адабиёти), 5А120102 – Лингвистика  (тожик тили) мутахассисликлари бўйича 36 нафар ёш тадқиқотчи магистратурада таълим олмоқда. Шунингдек, талаба-ёшлар учун «Шалола» шеърият клуби, «Ёш тилшунос», «Ёш адабиётшунос», «Ёш нотиқ» каби илмий-ижодий тўгараклар мавжуд бўлиб, улар факультетдаги ҳамда факультет жамоаси ҳамкорлик қилаётган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларидаги ижодкор ёшларни ўз сафларига бирлаштирган.

 

МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ

Бакалавриат йўналиши малака талаблари

5120101     Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили

5120117     Филология ва тилларни ўқитиш: тожик тили

Магистратура йўналиши малака талаблари

5А111201   Ўзбек тили ва адабиёти

5А120101   Адабиётшунослик: ўзбек адабиёти

5А120101   Адабиётшунослик: тожик адабиёти

5А120102   Лингвистика: ўзбек тили

5А120102   Лингвистика: тожик тили

5А120105   Фолклоршунослик ва диалектология