Top.Mail.Ru
×
Menu
Close Menu

Спорт фаолияти ва санъат факультети

Факультет декани

Кипчаков Баходир Бахриддинович

  •  Қабул вақти: Ҳар куни 14:00 дан 16:00 гача
  •  Телефон: +99866-000-00-00; +99899 555-22-82
  •  Электрон почта: b-kipchakov@samdu.uz

Биография

  • 1973 йил Навоий вилояти Нуота туманида тўғилган;
  • 1991-1995-Самарқанд давлат университети талабаси
  • 1995-1998-Самарқанд давлат университети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси ўқитувчиси
  • 1998-2013-Самарқанд давлат университети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси катта ўқитувчиси
  • 2013-2015-Самарқанд давлат университети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси мудири вазифасини бажарувчи
  • 2015-2016- Самарқанд давлат университети факультетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси мудири
  • 2016- Самарқанд давлат университети жисмоний маданият факультети декани
  • 2021-йилдан Самарқанд давлат университети спорт фаолияти ва санъат факультети декани

Спорт фаолияти ва санъат факультети

Самарқанд давлат университетининг Спорт фаолияти ва санъат факультети Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 202л-йил 30 июндаги 408-сонли "Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори ҳамда университет Кенгашининг 2021 йил 7 июлдаги л4-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида - “Спорт фаолияти ва санъат" факультети ташкил этилиб, унинг таркибида , “Спорт фаолияти”, «Санъатшунослик», “Факультетлараро жисмоний тарбия” кафедралари ташкил этилиб, фаолияти йўлга қўйилди.

Ҳозирги пайтда факультетда 5112000-“Жисмоний маданият”, 5610500- “Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)”, 61010300- “Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)”, 61010300 –“Спорт фаолияти” (кураш), 60210800-Амалий санъат (турлари бўйича), 60210500 -Рангтасвир (турлар бўйича), 60211400 – Вокал ижрочилиги, 60211500 – Чолғу ижрочилиги, 5110800 – Тасвирий саънат ва муҳандислик графикаси, 5111100 – Мусиқа таълими, 5151700 – Маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш ва бошқариш бакаловр таълим йўналишлари ҳамда 5А112001 “Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси”, 5А110802-“Мусиқа талими ва санат мутахасислиги”, 5А110802-“Муҳандислик графикаси ва дизайн назарияси” магистратура таълим йўналиши ихтисосликлари бўйича олий малакали кадрлар тайёрланмоқда.

Самарқанд давлат университетининг Спорт фаолияти ва санъат факультети қошида 3 та кафедра мавжуд бўлиб, “Спорт фаолияти”, “Факультетлараро жисмоний тарбия” ҳамда «Санъатшунослик» кафедраларидир. Ушбу кафедраларда 111 нафар профессор-ўқитувчилар шундан 2 нафар профессор, 15 нафар доцент, 2 нафар (ПҳД) доктор, 1 нафар Ўзбекистон халқ артисти, профессор, 1 нафар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, 11 нафар катта ўқитувчи ҳамда 78 нафар ассистентлар фаолият олиб боришмоқдалар ҳамда факультет кафедраларида Россия федерациясининг СКФУ дан 3 нафар хорижий профессор-ўқитувчилар жалб этилган.

Факультет профессор-ўқитувчилари томонидан 4 та дарслик чоп этилган ва Ўзбекистон Республикаси ОТМларидаги 15 та жисмоний маданият таълим йўналиши талабалари айнан шу дарсликлар орқали таълим олмоқдалар. Шунингдек 18 та ўқув қўлланма, 30 дан ортиқ услубий қўлланма, монография, 550 дан ортиқ илмий мақолалар чоп этилган. Факультетда 3 та халқаро, 7 та республика миқёсидаги илмий-амалий конференциялар ўтказилган.

Факультет профессор-ўқитувчилари жамоаси Хитойнинг Сю-Жу университети, Тожикистон, Россия, Қозоғистон ва республикамизнинг 15 дан ортиқ олий таълим муассасалари ҳамда илмий тадқиқот марказлари билан ўзаро ҳамкорлик муносабатларини ўрнатган.

МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ

Бакалавриат йўналиши малака талаблари

5112000-“Жисмоний маданият”

5610500- “Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)”

61010300 –“Спорт фаолияти” (кураш),

60210800-Амалий санъат (турлари бўйича)

60210500 -Рангтасвир (турлар бўйича)

60211400 – Вокал ижрочилиги

60211500 – Чолғу ижрочилиги

5110800 – Тасвирий саънат ва муҳандислик графикаси

5111100 – Мусиқа таълими

5151700 – Маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш ва бошқариш

Магистратура йўналиши малака талаблари

5А112001 “Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси”

5А110802-“Мусиқа талими ва санат мутахасислиги”

5А110802-“Муҳандислик графикаси ва дизайн назарияси